• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Ўзбекистонда фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд ишлари бўйича ягона олий орган ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда 2017 йил 1 июндан бошлаб Олий ва Олий хўжалик судини бирлаштирилмоқда. Бунда Олий хўжалик суди тугатилиб, умумий юрисдикция судлари таркибида ҳудудлар ва барча туман (шаҳар)ларда иқтисодий судлар ташкил этилмоқда. Бу ўзгаришлар Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида акс этган.

Фармонга кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг номи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари этиб ўзгартирилади. Шу билан бирга 71 та туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини фаолияти йўлга қўйилади. Улар иқтисодий муносабатларга доир ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқиши белгиланган.

Ҳужжатда қайд этилишича, бундан буён мамлакатимизда суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилади ҳамда у фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги судлар фаолиятига раҳбарлик қилади.

Шунингдек, аввал хабар берганимиздек, республикамизда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини, туман (шаҳар) маъмурий судларини ташкил этилиб, мазкур судлар оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш билан шуғулланади. Шу муносабат билан Олий суд таркибида маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ташкил этилади.

Фармоннинг расмий шарҳида мазкур ўзгаришларга нима учун қўл урилганига изоҳ берилган. Маъулм бўлишича, Суд ҳокимияти икки олий органининг параллел фаолият юритиши қонун ҳужжатлари талабларини бир хилда қўлланишини таъминлай олмади, бир-бирига ўхшаш масалалар юзасидан турлича қарорлар қабул қилинишига олиб келган. Шу боис ҳам Олий суд ва Олий хўжалик судининг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилмоқда. Ушбу ўзгариш суд тизимини бошқаришдаги бир-бирини такрорловчи функцияларни бартараф этишга ҳамда ягона суд амалиётини шакллантиришга олиб келишига умид билдирилган.

Фармонда назарда тутилган талабларни амалга ошириш бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Хўжалик процессуал, Фуқаролик процессуал кодексларига, “Судлар тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб этади.

Фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йилнинг 21 февраль куни имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>