• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

Кун саволи: Ўзбекистон чемпионатини соғиндингизми?

Бугундан Ўзбекистон XXV миллий чемпионати старт олади. Биринчи турда республикамизнинг 8 та стадионида янги мавсум байроқлари кўтарилади. Дастлабки тур ўйинлари 5—7-март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1 – ТУР

05.03.2016

Қўқон-1912 – Обод

Қизилқум – Машъал

Бухоро – Олмалиқ

Металлург – Сўғдиёна

Бунёдкор – Нефтчи

06.03.2016

Навбаҳор – Локомотив

Насаф – Шўртан

07.03.2016

Пахтакор – Андижон

Хўш, ушбу мавсумдан нималарни кутаяпсиз? Миллий биринчилигимиз савиясида ўсиш бўлармикан? Жамоалар футбол ишқибозлари кутган шиддат, интрига ва чиройли ўйинни кўрсата олишадими? Умуман, Олий лиганинг янги мавсуми бошланишини кутдингизми ўзи?

Саволлар кўп. Уларга бериладиган жавоблар ҳам хилма-хил бўлиши табиий. Tafsilot.uz оддий мухлисларнинг янги мавсумдан нималар кутишаётгани билан қизиқиб кўрди. Шунингдек, кун саволи бўйича мухлисларнинг фикрини билиш мақсадида махсус сўров ташкил этди.

Аҳмад Зиёдов, ўқитувчи, 55 ёшда:

— Шубҳасиз, соғиндим. Европа давлатларининг миллий биринчиликларини кузатиш, албатта, завқли. Аммо ўзимизникига нима етсин. «Пахтакор»нинг ашаддий мухлисиман. Илгари нима бўлишидан қатъи назар барча ўйинларни стадионга бориб томоша қилардим. Охирги йилларда саломатлигим бунга йўл бермаяпти. Яхшиям телевизор бор экан, у жонимга ора кираяпти.

Умрқул Собирқулов, 68 ёшда, пенсионер:

— Шахсан мен Олий лигани соғинганим йўқ. Тўғрисини айтадиган бўлсам, миллий чемпионатимизда ҳеч қандай мўъжиза содир бўлишини кутмаяпман. Яна ўша-ўша жамолар очколарни йиғаверишади, кубоклар, медаллар ўша ўзимиз ўрганиб қолган клублар ўртасида тақсимланаверади. Ўтган йилги мавсумдаги келишилган ўйинлар ҳақидаги шов-шувлардан кейин ким ҳам Олий лига баҳсларини кўрарди?! Ана шу каби муаммолар бартараф этилса, ўйинларни нафақат телевизордан, балки олдингидек стадионга бориб томоша қилар эдим.

Сирожиддин Мамажонов, 31 ёшда, журналист:

— Рости, миллий чемпионатимиз ўйинларини бирма-бир кузатиб бормайман. Футболга қизиқишим ҳам унчалик юқори эмас. Миллий терма жамоамиз ўйнаса бошқа гап. Аммо касбим тақозосига кўра Олий лига ўйинларига натижаларини интернет, телевидение ва бошқа ОАВ орқали кузатиб, таҳлил қилиб бораман.

Маматқул Мардонов, 58 ёшда, ҳисобчи:

— Ишқибозларни стадионларга қайтариш, миллий чемпионатимиз ўйинларини байрамдек ўтказиш, бу борада ўзбекистонлик ишқибозлар Европанинг кучли беш чемпионатидан ўрнак олишлари лозимлиги ҳақида кўп гапирилади. Шу жойда кечириб қшясиз. Қарс икки қўлдан чиқади дейдилар. Томошабин қачон стадионларни тўлдиради? Жамоалар жозибадор ўйин кўрсатишса. Ҳалол ўйнаса, ютқазса ҳам чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этса. Ҳозир стадионлар тўлмаётган экан бунда ким айбдор? Албатта, жамоалар ва футболчиларнинг ўзлари. Аввало, уларнинг савияси паст. Жамоаларда маркетинг йўлга қўйилмаган. Ҳамма клубларга бадавлат ҳомийлар бириктирилгандан кейин, пул дегани ютса ҳам, ютқазса ҳам ҳаводан беминнат келиб тургандан кейин аҳвол шу бўлади. Футболга қарашимизни ўзгартиришимиз, футболчиларни ўз устида ишлашга, ўз нонини ўзи топишига мажбурлашимиз керак. Йўқса, ишонаверинг, яқин ўн йилларда ҳам чемпионатимиз орқага қараб кетаверади, футболчиларимиз орасидан Европа майдонларида тўп тепадиганлар, топ-клублар назарига тушадиганлар чиқмайди.

Азиз ўқувчилар, хўш Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? Қуйидаги сўров айнан шу саволга муносабатингизни аниқлаштиришга ёрдам беради.

 

Ўзбекистон чемпионатини соғиндингизми?

  • Йўқ, миллий биринчилигимиз келишилган ўйинлардан буткул тозаланмас экан Олий лига баҳсларини томоша қилишдан маъно йўқ (68%, 44 та овоз)
  • Ҳа, севимли жамоамнинг ўйинларисиз зерикдим (11%, 7 та овоз)
  • Ҳа, бу йил Олий лигада грандларга муносиб қаршилик қила оладиган янги жамоалар бор (8%, 5 та овоз)
  • Йўқ, чунки жамоалар ва футболчиларнинг савияси ўта паст (6%, 4 та овоз)
  • Йўқ, чунки миллий чемпионатимиз мени қизиқтирмайди (5%, 3 та овоз)
  • Ҳа, чемпионлик учун кураш қандай кечишини интиқ кутаяпман (2%, 1 та овоз)
  • Соғинмадим, чунки кучли бешлик чемпионатини кўриб маза қилаяпман (2%, 1 та овоз)
  • Йўқ, чунки мартнинг бошида футбол майдонлари сифатида яхши бўлмайди (0%, 0 та овоз)

Жами овозлар: 65 та

Loading ... Loading ...

Мулоҳазаларингизни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг. Унга исм-фамилиянгиз, ёшингиз ва касбингизни илова қилишни унутманг. Жўяли фикрларни ушбу мақолага қўшиб борамиз.

Адҳам Ўрол ўғли


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Бехзод Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Агар бу йилги мусобақада Сўғдиёна чемпион бўлиб Қизилқум кубокни олса, Олий лига 2017ни жудаям согиниб кутаман

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>