• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 17, 2017

От пойгасидаги қаллоблик

Дунёнинг бир қатор давлатларида, жумладан, Жанубий Африка Республикасида ҳам от пойгалари анча оммалашган. Ушбу мамлакатнинг Претория шаҳрида от пойгаси билан боғлиқ қизиқ воқеа рўй беради.

Пойгаларда бир от пайдо бўлади-ю, барча совринларни бирин-кетин юта бошлайди. Рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаётган бу учқур тулпор, табиийки, ҳамманинг тилига тушади, диққатини ўзига жалб қилади.

Токи бир фотоҳаваскорнинг чемпион отни яқин масофадан туриб суратга олмагунча унинг машҳурлиги кундан-кунга ортиб бораверди. Гап шундаки, плёнкадаги отнинг олачипорлиги фотоҳаваскорни лол қолдиради. У ўзи билмаган ҳолда катта қаллобликни фош қилиб қўйган эди.

Савол?

Фотоҳаваскор нимани фош қилган эди?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>