• Бугунги сана: Chorshanba, Aprel 26, 2017

Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида

Анчадан бери кайфиятим бунақа бузилмаган эди. Бу дилхираликка сабаб кимдандир дакки эшитганим эмас, балки бугунда менинг соҳамда вужудга келган муаммоли ва оғриқли ҳолатнинг аниқ ечимини кўра олмаганимдир. Муаммо ўзи нимадан иборат? Муаммо шундаки, бугунги кунга келиб ўрта махсус таълим тизими бутунлай ва капитал ислоҳотга эҳтиёж сезмоқда (балки таълимнинг бошқа бўғинларида ҳам бундай ҳолат мавжуддир, лекин мен ўзим бевосита ишлайдиган соҳа ҳақида гапиришни афзал кўраман).

Келинг, муаммоларни тафтиш қилишдан олдин ютуқларни бир қатор эслаб ўтайлик, зеро аччиқ дорини ширин қобиққа ўраб бериладику беморларга.

Аввало, бугунги кунда ўқитувчи мустақиллигимизнинг илк йилларига солиштириб бўлмайдиган даражада моддий фаровонлик даражасига эришган. Айтайлик, ўқитувчи бир ставка тўлиқ дарс юкламаси билан ишласа, унча-мунча одам ҳавас қиладиган маош олади. Агар у фаол ўқитувчилардан бўлиб, директор устамасига лойиқ деб топилса ёки чет тилидан дарс бериб, ДТМ томонидан бериладиган CЭФР сертификатига эга бўлса, топиш-тутишдан камчилиги бўлмайди. Ўз устида ишлайдиган ўқитувчи бугун икки миллион сўм маош олиши мумкин.

Кейинги ютуғимиз бу моддий-техника базасининг мавжудлиги (мен сифат ҳақида гапирмаяпман, лекин барибир…). Ўқув муассасасининг эҳтиёжлари учун қониқарли даражадаги моддий техника базаси мавжуд. Бунга кутубхона, лабораториялар, компютер техникалари кабилар киради. Мавжуд ресурслардан қай даражада оқилона фойдалана олаётганимиз — умуман бошқа масала.

Учунчи ютуғимиз ҳар бир ўрта махсус таълим муассасасининг ўз биносига эгалиги ва бу биноларнинг барчаси (ёки деярли барчаси) янги экани билан боғлиқ. Менимча, ҳозирча ютуқларимиз шу. Энди савол туғилади: «Бино бор экан, жиҳозлар етарли экан, ўқитувчининг маоши дуруст экан, муаммо нимада?!»

Математикада шундай гап бор: «Масалани тушуниш — уни ярим ҳал қилиш». Бизнинг муаммомиз — муаммонинг нимада эканлигини яхши англай олмаётганимизда. Кошки бугунги қийинчиликларимизнинг ўзагини топсак эди, муаммолар ҳақида бош қотирмай, аллақачон уларни ҳал қилишга киришиб кетган бўлардик. Шундай бўлса-да, кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитиш мумкин бўлган аниқ муаммолар ҳақида гапирсам:

а) давомат;

б) дарс сифати.

Ҳа, шу икки аждарҳони енгган кунимиз, бизнинг соҳа гуллаб-яшнайди.

Энди шу муаммоларнинг ичига саёҳат қиламиз. Умид қиламанки, бу саёҳатни мен билан бирга тугатишга тоқатингиз етади. Акс ҳолда, бу матнни ўқишни шу ерда тўхтатишингиз мумкин.

Давомат нима учун керак? Статистика учун! Ҳа, айнан шундай. Агар гуруҳининг давомати ҳақида қайғуриб, «Эҳ аттанг, бугун келмаган ўқувчиларим янги билимларни ўргана олмай қоляпти-да!» дейдиган ўқитувчи мавжуд, десангиз, ғирт ёлғончи бўласиз. Чунки давомат бу қуруқ рақамлар. Унинг орқасидаги тақдирлар, инсон ҳаёти ва ўқувчининг ҳолати ҳеч кимни АСЛИДА қизиқтирмайди. Агар фикримга қарши бўлсангиз, мен сизнинг терс далилларингизни олқишлар билан кутиб оламан.

Хўш, нега куратор юқорида ёзилганидек, меҳрибон устоз сифатида қайғурмайди? Чунки, дарсга келмаган ўқувчиси янги билимдан мосуво эмас, аксинча айнан дарсга келмай янгироқ ва сифатлироқ билим олаётганини у билади. Албатта, ҳамма ўқувчилар ҳам дарсга келмаслик ҳисобига бошқа муассасада сифатлироқ билим олишга уринаётгани йўқ. Қанча ўқувчи уйидан чиқмай телевизор кўриб ётар. Яна қанчаси кўча-кўйда.

Қандай бўлмасин, давомат масаласининг замирида битта воқелик ётади: ўқувчи қандай фаолият тури билан шуғулланмасин, ўқишга келиш ва дарсга қатнашиш унинг учун бошқа машғулотларидан кўра фойдалироқ эмас. У ўқишга қатнашмаслик орқали ҳеч нарса йўқотмаслигини билади. Ўқиш муҳитида бундай бўшлиқнинг пайдо бўлишига эса жуда кўп омиллар сабабчи.

Биринчидан, ўрта махсус таълим тизимида ишлаётган аксарият «ўқитувчилар» ўз фанларини яхши билишмайди. Ўзининг фанини эгаллай олмаган ўқитувчи қандай қилиб ўқувчида ҳурмат уйғота олсин? Баъзан ўз ўқитувчисидан билимлироқ бўлган ўқувчи қандай қилиб бундай «устоз»нинг дарсини тинглаб ўтирсин?! Ахир, керак бўлса, унинг ўзи бундай устозга дарс беришга қодир-ку! Ўқитувчиларнинг йиллик талаб қилинадиган ҳужжатларни тўплаш маҳоратига эмас, балки уларнинг ўз фанига бўлган салоҳиятига нисбатан қатъий талаблар қўйилмас экан, бу муаммо асло ечим топмайди. Аттестация даврида абитуриентлар ечадиган 36 тест саволларидан 18-20 тасига тўғри жавоб берган ўқитувчиларни кўриш нақадар ачинарли! Нима, келажагимиз эгаларининг куни шуларга қолдими?!

Иккинчидан, ўқитувчиларда мотивация етишмайди. Наҳот педагоглик эрталаб 08:00 дан 16:00 гача иш жойида вақтни мароқли ўтказишдан иборат бўлса? Ҳой муаллим, эртага ёшинг бир жойга борганда, фарзанду набираларингга қайси жасоратларингни ҳикоя қилиб берасан? Қайси ютуқларинг билан мақтанасан? Уйдан ишга иложи борича кечроқ боришу ишдан уйга қараб иложи борича эртароқ туёқни шиқиллатишними? Шундай муаллимлар борки, улар омадсизлик ридосини эгниларига илиб бўлганлар. Ҳали ҳеч нарсага ҳаракат қилмай туриб, ҳеч қандай натижага эриша олмасликларини олдиндан тан олишган.

Ўқитувчилар борасидаги муаммонинг ечими нисбатан осон, чунки уларга таъсир ўтказиш учун керакли усуллар бисёр. Лекин, коллеж ва лицейларга касбига ва фанига лаёқатсиз ходимлар ишга олинаверар экан, бу муаммо ечимсиз қолаверади. Бу – факт.

Учинчидан, янгича дарс ўтиш. Янгича дарс ўтиш бу албатта компютер ёки интернетдан фойдаланиш дегани эмас. Шубҳасиз бу иккиси дарснинг қизиқарли ва мазмунли бўлишига катта ҳисса қўшади, лекин дарс фақат улардан иборатмас. Биз XXI аср боласига таълим беряпмиз. Бу ёшларнинг олдинги авлодлардан бошқача эканлигини ҳамма тан олади. Демак, биз уларнинг эҳтиёжларию хоҳишлари ҳам янгича эканлигини тан олишимиз шарт!

Бугуннинг боласи кўп меҳнат қилишни хоҳламайди. Дарров натижа кутади. Ўрганаётган ҳар бир билимининг амалдаги татбиқини излайди. Пифагор теоремасининг кундалик ҳаётда нимага кераклигини, фазодаги юлдузлар ҳаракатининг бизга қандай аҳамияти борлигини айтиб бера олмаган ўқитувчи қандай қилиб ўқувчининг эҳтиёжини қондирсин?

Куну туни интернет, ижтимоий тармоқлардан иборат бўлган, орзулари узоқ мамлакатларга саёҳат қилиш бўлган болага бу нарсалар ҳақида тасаввурга эга бўлмаган ўқитувчи қандай қилиб илҳом бағишласин?

Устоз деган ном жуда улуғ ва масъулиятлидир. Бундай номга эга инсон ўз ортидан ўқувчиларини тўғри йўл сари етаклай олиши шарт. На фанини на бугунги кундаги дунёни яхши идрок этолмаган ўқитувчи албатта бундай вазифанинг уддасидан чиқа олмайди.

Тўртинчидан, ўқувчиларни жазолашнинг аниқ белгиланган чоралари қўлланилмас экан, олдимиздаги муаммоларни енгиллаши амри маҳол. Албатта бугун замон бошқа, ёшлар бошқача. Олдинги авлод вакиллари устозларининг шапалоғию таёқлариниларини эътирозсиз қабул қилган бўлса, бугун ундай эмас. Олдин тартиббузарлиги учун ўқишдан осонгина ҳайдалган ўқувчи бугун ўзини ўқиш жойида подишоҳдай ҳис қилади. Бир нарса аниқ, ўз фанини мукаммал билган ва қатъиятли ўқитувчи ҳеч қачон ўқувчиларга изза бўлмайди. Шунга қарамасдан, тартиббузар ва интизомсиз ўқувчилар учун қатъий жазо чораларини белгилаш ва уни ҳаммага баробар қўллаш ШАРТ. Ҳаммага маълумки, ўзининг жазодан омон қолишига ишонган жиноятчи борган сари тубанлашиб боради. Интизомсиз ўқувчилар ҳам шундай.

Бешинчидан, соҳадаги давомат муммосини келтириб чиқараётган омиллардан яна бири ота-оналар. Баъзан шундай ота-оналар билан мулоқот қилдимки, улар фарзандининг тарбиясини тўла қўлдан чиқаришган. «Билганингизни қилинг, уринг, сўкинг» дейиш орқали, ўз масъулиятларини ўқитувчига юклаб кетишади. Ҳой ота, ҳой она, сен 16 йилда бермаган тарбияни ўқитувчи қандай қилиб 3 йилда бера олади? Бошқа тоифадаги ота-оналар эса фарзанди ўқишга келмаса, ҳеч нарса ютқазмаслигига ишонишади. Айрим ота-оналар ҳақиқатдан фарзандлари кўмагига муҳтож. Баъзи ота-оналар жуда калондимоғ ва фарзандларининг тақдири билан шуғулланишни ўзларига лойиқ иш деб билмайдилар. Ота-она қайси тоифага мансуб бўлмасин, унинг ўз фарзанди келажагига лоқайдлигини ҳеч қандай куч билан бартараф қилиб бўлмайди.

Олтинчидан, мен сўз юратаётган соҳадаги ўқувчилар энди вояга етиб келаётган ёшлардир. Табиийки, уларнинг ҳаётида турли муаммолар пайдо бўлиб, бу руҳиятларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай ўқувчилар ўз яқинлари билан сирлашади, албатта, лекин барибир улар МАЛАКАЛИ ва инсон, айниқса, ўсмирлар руҳиятини биладиган психолог ёрдамига муҳтож бўладилар. Хулоса шуки, таълим жараёнига психолог дипломига эга шахсни эмас, балки ҳақиқий психологни жалб қилиш лозим.

Еттинчидан, XXI аср —бозор иқтисодёти асри. Ҳамма ўзига мижоз жалб қилиш учун ўзи уриниши зарур. Ўқувчиларимиз бизнинг мижозларимиз, чунки бизнинг қай даражада гуллаб-яшнашимиз уларнинг бизга қизиқишига боғлиқ. Демак, танлов жараёнига ҳам, таълим жараёнига ҳам бюрократ бошқарувчи сифатида эмас, маркетолог мутахассис сифатида ёндашиш зарур. Ўз махсулотининг харидоргир бўлишини хоҳлаган маркетолог, аввало, махсулотининг асосини ташкил қилувчи омилнинг юқори сифатли бўлишини таъминлаши шарт.

Мулоҳазаларимни Навоий ҳазратларининг қуйидаги мисралари билан якунламоқчиман:

Камол эт касб ким, олам уйидин

Санга фарз ўлмағай ғамнок чиқмак.

Жаҳондин нотавон ўтмак баайниҳ,

Эрур ҳаммомдин нопок чиқмак.

Искандар Саттибоев

«Tafsilot.uz» маълумоти:

Искандар Саттибаев 1983 йилда туғилган. 1999–2003-йилларда Андижон давлат хорижий тиллар институти (ҳозирги Андижон давлат университети)нинг инглиз тили факультети (бакалавриат)ни тамомлаган. 2008–2009-йилларда Буюк Британиядаги Эдинбург университетида магистрлик даражасига эга бўлган. Айни пайтда Андижон давлат университети қошидаги 4-академик лицейда инглиз тили ўқитувчилик қилмоқда. И.Саттибаев «Сўз ёдлаш сирлари», «Соддалаштирилган инглиз тили грамматикаси», «Танамиз тилга кирганда» номли китобларнинг муаллифидир. Бундан ташқари, шу вақтгача матбуотда кўплаб мақолалари чоп этилган.

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Ибадулла Жавоб бериш
    4 oy олдин

    Қуйидаги сайтда коллежларга оид электрон ўнга яқин китоблар чоп этилган унда Урганч қурилиш колледжи қандай қилиб 1990 йилда иттифоқда биринчи бўлиб техникумни қолледжга айлантиргани ва катта мувафақиятларга эришгани ҳақида фикрлар билдирилган . Бу тажриба Олий таълим вазирлигининг қарорига асосан ҳамма ўрта махсус таълим муассасалирига оммалаштиришни тавсия этган.. Мақолада келтирилган камчиликларни бартараф қилиш учун ушбу китоблардан фойдаланиш фойда келтиради. илова сайт http://arhitektorbis.blogspot.com

  • Dilshoda Жавоб бериш
    4 oy олдин

    Avvalambor, muallifga o’z minnatdorligimni bildirmoqchiman. Rahmat sizga! Ayni qalbimdagi gaplarni yozibsiz. Haqiqatdan ham ta’lim tizimimiz, ming afsuski, islohotlarga juda muhtoj. Hozir bu boradagi ahvol o’ta ayanchli ahvolda. Nafaqat o’rta-maxsus ta’lim tizimiga, balki oliy ta’lim muassasalarida ham yuqorida ta’kidlangan muammolar mavjud. Agar ahvol shu tarzda davom etaversa, kelajagi buyuk davlat qura olishimiz amri mahol bo’lib qoladi. Mazkur maqolaning tegishli tashkilotlarga yetkazilishini va bu muammolarga yechim topilishini, ta’lim tizimi tubdan isloh qilinishini juda juda istardim.

  • Рахмонберди Жавоб бериш
    4 oy олдин

    Жуда долзарб масала кутарилибти. Балки та’лим тизимини янгидан куриб чикиш вакти келгандир. 3 йиллик бу та’лим тури бизга тугри келмаслиги, хукумат мана шу масалада хато килганини тан олиш вакти етгандир!

  • Flower Жавоб бериш
    4 oy олдин

    Ассалому алейкум! Мен узимнинг фикримни агар каршилик булмаса коракалпокча билдираман. Олдиннан рахмат!
    Бул маселеде жане бир пунк косылыу керек сегизинши кылып.
    Балаларымыз тез ер жетип кетип атыр.
    Буннан тыскары ата аналар балаларын хадден тыс еркелетип атыр. Алдынлары устазга балаларын тапсырганда «Суйеги меники, ети сизики» не кылсанызда адам кылып берин деп айткан ата аналар. Хазир ондай емес.

  • Olim Жавоб бериш
    4 oy олдин

    Avvalambor ta’limga etiborsiz bo’lmagan va yoshlarimizning kelajagi uchun qayg’urgan pedagog – muallifga omad tilayman!
    Mavzuda albatta jon bor, tuzimdagi qiyinchiliklar ko’rsatib o’tibdi. Muallif aksar o’qituvchilarni judayam dangasa va yalqovga chiqarib qo’ygani meni fikrimcha unchalik to’g’ri emas. Kamchilik deb olib chiqilgan bu muammolarni aybdori qilib yana o’qituvchi bb chiqyapti. O’qituvchi bo’la turib yana o’qituvchilarga «uyga shoshadi» va x.k.lar deb aytish bilmadim qanchalik to’gri. Meni fikrimcha ustozlarimiz talab darajasidan anchagina yaxshi mehnat qilishayapti va men buni uchun ularga raxmat aytmoqchiman. Ish vaqtidan tashqari jamoat ishlarida xam eng faoli ustozlardir. Bunga qo’shilmasligingiz mumkin emas janob muallif.
    Muallifdan so’ramoqchi edimki maqolani yana davom etdirsangiz va muammolarni konkret ko’rsatganingiz singari muammolarni yechimini xam ko’rsatsangiz xech bo’lmaganda takliflar bersangiz. Xar xolda soha mutaxasisisiz.
    Agar fikrlarim kimgadir maqul bo’lmasa qo’shilmasligingiz mumkin, lekin men xam ta’lim va yoshlar kelajagiga befarq inson emasman. Shunchaki o’z fikrimni qoldirishni lozim topdim. Farzandlarimiz tarbiyasida yurtimiz kelajagi o’z aksini topadi…

  • Israil Kurbaniyazov Жавоб бериш
    4 oy олдин

    Dear Mr Sattibaev,

    I’m sure that you have raised burning issues surrounding our secondary education system that can only be voiced by brave teachers like you. Having critically engaged with your article, I have nothing, but tremendous respect for you and the job you’re doing at the educational establishment. To this post, I am only attaching my thoughts in favour of your arguments. This is not because I was oblivious to the insights you have have opened my eyes, but I was a witness to this tragedy. Below, therefore, I made my mind to emphasis some of your key points and took a further step in voicing my concerns about parenting.

    «Ўқитувчиларнинг йиллик талаб қилинадиган ҳужжатларни тўплаш маҳоратига эмас, балки уларнинг ўз фанига бўлган салоҳиятига нисбатан қатъий талаблар қўйилмас экан, бу муаммо асло ечим топмайди.»

    This argument of yours calls for a fundamental reformation to how we should approach to paperwork, and I share the same opinion. Understandably, we can’t ignore the importance of documents, but the point I’d like to make is they shoudn’t interfere with the productivity of teachers. In other words, lesson quality should be priority, but not the so-called «gradebooks».

    «Бир нарса аниқ, ўз фанини мукаммал билган ва қатъиятли ўқитувчи ҳеч қачон ўқувчиларга изза бўлмайди.»

    This is true again. Apparently, many of our colleagues don’t seem to be diligent and ambitious about their careers. After all, these are the qualities that push any teacher improve themselfes by taking advantage of continuing professional development resources. This is, what I think, is another root of the problem.

    «Баъзан шундай ота-оналар билан мулоқот қилдимки, улар фарзандининг тарбиясини тўла қўлдан чиқаришган. »

    I used to subscribe to the belief that children from different ethnics rather than Uzbek are obidient, yet what my experience tells that, evidently, childeren of other cultures in our country are as spoilt as ours. It hurts to say that most of today’s parents can’t upbring their offspring appropirately. They lack parenting education for which we can’t put a blame on education system.

    Admittedly, the tradegy in the secondary education system, as you name it, is evident. Arguably, what can be inferred from the above-mentioned opinions of mine is that we – teachers and parents – are collectively and largely responsible for this. Let me take a step further in elaborating on those two points.

    From your credibility to write this article, I have grasped that you have been a successful student so far. University of Edinburg is one of the most top-rated univeristies in U.K. I believe we wouldn’t be poles apart if you relate your success to mainly your individual efforts which were appropirately nurtured by your parents and teachers. So, this very idea that appropirately nurturing individual efforts are largely up to parents and teachers.

    I would rather not go further to expand on the case with today’s teacher as you have lighten up sufficiently. My only concerns are about parenting.

    So, how do we describe today’s parents? Busy at work or away in Russia or South Korea? If so, what is missing? Their dominant role in the family. Their constant attention to what their kids are wearing and doing and where they are going. What do these well-off parents buy for their kids? The latest internet-enabled gadgets in the market. Yet, do they know who their generation are following on Instagram? Who are their ideals? Kim Kardashian? Lol! So, it becomes apparent that lack of parenting education is not only shattering the education system, but also, I believe, ruining our values and social norms.

    In the end, I’d like to tell that I was one of the A students in my group at lyceum. However, I can’t remember any time I had teased my teachers about their being less smarter than me. In fact, I was obidient and well-behaved becuase this was how I was raised up.

  • Iskandar Sattibaev Жавоб бериш
    4 oy олдин

    Assalomu alaykum, hurmatli vatandoshlar! Maqolamga ko’rsatgan e’tiboringiz uchun va ayniqsa qimmatli fikrlaringiz uchun sizlarga samimiy minnatdorchiligimni bildiraman! O’z izohlaringizda bildirgan fikr-mulohaza va savollaringizni albatta o’qib-o’rgandim. Nasib etsa, keyingi maqolamda yuqoridagi holatga oz bo’lsada yechim topish ilinjida aynan qanday ishlarni amalga oshirayotganim haqida yozaman. Umid qilamanki, men yaqin kunlarda taqdim qilajak materiallar ham sizlar uchun qiziqarli bo’ladi.

    • Нариммат Жавоб бериш
      4 oy олдин

      Макало муалифини фикрларига кушиламан , бугунги бозор иктисоди даврида ота -она бойлик ортираман болаларимни келажагини таминлайман деган фикр билан ,факат мол -дунё туплаш ,эртанги кунга нимадир ортикча йгибкуйиш кетидан кувиб ,бола тарбиясини умуман мактаб ва коллеж укитувчиларининг елкасига юклаб куйди. Йилига икки учмарта чакириладиган мактабота -рналар мажлисига ,боласи мактабни битиргунча бир корасини курсатмайдиган ота -оналар бор . нима эмиш мактаб нимага пул деса тулап турибмиз – у ёги укитувчининг иши дермиш . кеч соат 9-10дан кейин мелицияга мактаб укувчиси бирор сабаб билан тушса ,мелиция ходими ота -онани эмас мактаб директори ёки синф рахбарини чакириб ,боланг кучада санкиб юрибди деб дакки беради .Эй инсон кеч соат 6дан кейин бола учун ота -она жавоб берса ,кайда юриб – кайда турганини текширса булмидими . Боласини 1 – синфга мактабга топшириб ,ота -она бола 9- синфни битиргунча келса бир келиб ,келмаса кариндош -уругникига болаларини ташлаб ,боласи 9- синфни битиётганда ёки коллежни битирётганда келадиган ота -оналар хам бор !!!! Болалар шу тарика мактаб тамомлагач -коллеж тугрисида гапирмаса хам булади . Бугунги урта ва махсус талим тизимидаги яна бир талим тизимига катта халакит берадиган муамолардан бири ,бу мактабва коллежларнинг текширувчи ва тафтишчиларнинг бири кетмай – иккинчиси келади ,бу келган бирор бир яхшилик килай деб келмайди ,аксинча канча куп хота ва камчилик топсам шунча ишлаболаман деб келади. кейин бу келганни яна бирор жой билан таминлаб ,3-4 махал иссик -совугидан хабар олиб ,еб -ичарини укитувчиларнинг чунтагидан олиб бериш керак ,кетишига совга -салом билан йул кирасини килиб бериш керак . ………

  • Feruza Ismoilova Жавоб бериш
    4 oy олдин

    Assalomu Alaykum hurmatli Muallif!

    Bildirgan fikrlaringiz va ajoyib maqolangiz uchun sizga minnatdorchilik bilan birga yurtimizda sizga o’xshagan ilg’or fikrli insonlar bor ekanligidan xursand ekanligimni izxor qilmoqchiman. Siz kabi fikrlaydigan insonlar qanchalik ko’paysa, atrofidagi insonlarni ham o’zining ortidan ergashtirishi, boshqarishi orqali ham bu muammoni bartaraf etish mumkin deb o’ylayman. Zero, biz pedagoglar faqat ta’lim berish emas, layoqatsiz va e’tiborsiz ota-onalarni, faqat maosh olish uchun Kollejga kelib ketadigan «O’qituvchi»larni ham tarbiyalab, taraqqiyot sari intilish qobiliyatiga ham egamiz. Kelgusi ishlaringizda zafarlar tilab, bu boradagi yangiliklarni kutib qolaman.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>