• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 24, 2017

Оқшомгача яшашимни билмагандим

Макка кўчаларидаги супалардан бирида ёш йигит билан кекса киши суҳбатлашиб ўтиришибди. Шу пайт ёнларига бир одам келди ва йигитнинг олдига олтин тўла халтача қўйди.

– Биродар, менга пул керак эмас, – деди йигит

– Олавер, хоҳласанг, ўзинг ишлат, хоҳласанг, бирор фақирга бериб юбор.

Йигит ҳақиқатан ҳам эҳтиёжи йўқлигини айтиб, пулларни эгасига қайтарди.

Ўша куни оқшомда йигитга пул беришни истаган киши унинг бошқа бировдан ёрдам сўраётганини кўрди. Ҳайрон бўлиб сўради:

– Тонгда сенга пул беришни истаганимда, керак эмас деб қайтаргандинг. Нега?

– Чунки оқшомгача яшашимни билмаган эдим.

“Ирфон” тақвимидан олинди

Калит сўзлар:

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>