• Бугунги сана: Dushanba, Avgust 21, 2017

Ўқишни лицейдан коллежга кўчирса бўладими?

Қизим Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейнинг 2-босқичида таҳсил олади. У ўқишини ўз йўналиши бўйича коллежга кўчириши мумкинми?

Санобар Рамазонова

Шайхонтоҳур тумани

 

Саволга Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари Хайрулла  Зикриллаев жавоб беради:

— “Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомда лицей ва коллеж ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш масалалари Ўзбекистон фуқароларининг мажбурий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши белгиланган. Мазкур ҳужжатга мувофиқ ўқувчиларнинг ўқишини бир ўрта махсус таълим муассасасидан бошқасига кўчириш, шунингдек, илгари ўқишдан четлаштирилган ўқувчиларни ўқишга тиклаш қоидага кўра ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар таснифлагичига мувофиқ бир тайёрлов йўналиши доирасида ўқувчилар ўқишини бир таълим муассасаси доирасида кўчириш ушбу ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорининг буйруғи билан; бир минтақа (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) доирасида ўқувчилар ўқишини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тасарруфидаги бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасидан худди шу йўналишдаги бошқа таълим муассасасига кўчириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тегишли ҳудудий бошқармасининг рухсати билан амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда ўқувчилар ўқишини кўчириш ва тиклаш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази рухсати билан амалга оширилади:

а) бошқа давлатларнинг таълим муассасаларида таҳсил олган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кўчириш;

б) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини ота-оналари билан биргаликда доимий яшаш учун республика ташқарисига чиқиб кетиши муносабати билан ўқишдан четлаштириш;

в) ўқувчиларни бир минтақадаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан бошқа минтақаларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кўчириш;

г) бир ҳудуд доирасида ўқувчиларни бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан турли вазирликлар (идоралар) тасарруфидаги бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига кўчириш;

д) ўқувчиларни таснифлагичга мувофиқ бир билим соҳасидан бошқасига кўчириш.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бошқа вазирликлар (идоралар)нинг ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига кўчириш ва тиклаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан кўрсатиб ўтилган вазирликлар (идоралар) билан келишган ҳолда амалга оширилади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>