• Бугунги сана: Shanba, Aprel 29, 2017

Ўқишимни факультет доирасида бир йўналишдан бошқа бир йўналишга кўчиришим мумкинми?

— Мен ўқишимни факультет доирасида бир йўналишдан бошқа бир йўналишга кўчирмоқчи эдим. Ўқитувчилардан сўрасам, бу ишни фақат 1курс охирида қилиш мумкин эди дейишди. Аммо мен ҳозир 2 курсман. Менинг ҳолатимда ўқишимни бошқа йўналишга ўтказишнинг иложи йўқми? Шуни аниқлаштириб берсангиз.

(Савол эгасининг илтимосига кўра унинг шахси сир сақланади)

Саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мажид Каримов жавоб беради:

— Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ одатда ёзги таътил даврида тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.

Ҳар йили 6 июлдан 5 августга қадар фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шу жумладан, ҳар бир ҳудудда бир олий таълим муассасасида фуқаролардан талабалар ўқишини кўчириш (ёки тиклаш) ҳақидаги аризаларни қабул қилиш бўйича вазирликнинг ишчи гуруҳлари ташкил этилади.

Мазкур ҳудудий ишчи гуруҳлардан бирига ўқишни кўчириш ҳақида ёзма ва рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академикмаълумотнома нусхалари билан мурожаат этган шахсларнинг аризалари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Низомнинг 17-бандига кўра талабаларнинг ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашни расмийлаштиришда олий таълим муассасаси ректори белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни (умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйичафарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ва муддатларини (икки ойдан ошиқ бўлмаган), ўқитиш курчи ҳамда ўқишга қабул қилишнинг бошқа шартларини белгилайди.

“Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг тўлиқ матни билан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (lex.uz сайти) орқали танишишингиз мумкин.

grant-bildirgi

Сизда ҳам шу ёки бошқа мавзу билан боғлиқ муаммолар, саволлар бўлса бу ҳақда бизга маълум қилинг! Муаммоларингизни малакали юристлар билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал қилишга, саволларингизга ваколатли идоралардан жавоб олиб беришга ёрдам қиламиз. Агар шахсингиз сир сақланишини истасангиз, бу талабингиз ҳам қаноатлантирилади. Мурожаатларни қуйидаги электрон манзиллардан бирига юборинг: tafsilot@umail.uz; tafsilot@mail.ru.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>