• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

“On-line” пластик карталарни қабул қилишмаса…

— “On-line” режимидаги пластик карталарни туманимиздаги баъзи дўконларда қабул қилишмаяпти. Бунга кўпинча терминаллар бундай карталарни қабул қилишга мослаштирилмагани сабаб бўлмоқда. Бу каби ноқулайликлар қачон бартараф этилади?

Элёр Йўлдошев,

Дўстлик тумани

Саволга Марказий банкнинг Пул муомаласи департаменти директори Муҳиддин Мўминов жавоб беради:

— “Оn-linе” режимида ишлайдиган пластик карточкалар билан тўловлар Ягона умумреспублика процессинг маркази, банклар ва мижозлар ўртасидаги алоқа каналлари орқали бажарилади. Бунинг учун эса чакана савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари дастлаб “DUET” (“Off-line”) тўлов тизимидаги ҳисоб-китоб терминаллари ҳамда алоқа ускуналарини янги дастурий таъминотга боғлашлари зарур.

Бироқ янги дастур таъминотига эга бўлса-да, айрим савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари раҳбарлари бу ускуналарни ўз вақтида ўрнатишни пайсалга солишаяпти.

Шунингдек, Президентимизнинг 2010 йил 19 апрелдаги “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши керак бўлган чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш талабларига қатъий риоя этиши шарт.

Агар савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан турли баҳоналар билан пластик карточкаларни тўловга қабул қилмаслик ҳолатлари учраса, пластик карточка эгалари ўзларининг қонуний ҳуқуқларини талаб қилиб, республикамизнинг ҳар бир туман ва шаҳар солиқ идораларида ташкил этилган “Ишонч телефонлари”га мурожаат қилишлари мумкин.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>