• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

Номзодларга қўйиладиган талаблар

— Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга кирмоқчиман. Абитуриентлар қандай мезонлар асосида қабул қилинади?

Музаффар Маҳмудов

Чортоқ тумани

Саволга Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бердиев жавоб беради:

— Олий ҳарбий божхона институтига кириш истагида бўлганлар “Божхона органларига қабул қилиш ва хизматни ўташ ҳақида”ги низом талабларига жавоб беришлари керак. Яъни номзодлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлиши, бўйи 170 см.дан (қиз болалар 165 см.) кам бўлмаслиги талаб этилади. Абитуриентларнинг ёши 17 дан кичик, 23 дан катта бўлмаслиги (қабул йилининг 31 декабрига қадар 17 ва 23 ёшга тўладиган) лозим.

Ҳужжатлар ҳар йили 1 февралдан 1 майга қадар қабул қилинади. Абитуриентлар Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиқларига институтга ҳужжатларини расмийлаштиришни сўраб билдирги ҳамда институт бошлиғи номига ариза билан мурожаат этадилар. Аризадан ташқари топшириладиган ҳужжатлар, ўқишга кириш тартиби ва у ердаги шарт-шароитлар ҳақида ҳар йили қабул даврида республикамиз оммавий ахборот воситаларида бериб бориладиган маълумотлар орқали кенгроқ танишиш мумкин. Шунингдек, абитуриентлар доимий рўйхатда турган манзили бўйича Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг кадрлар хизматига мурожаат қилиб, бу борада батафсилроқ маълумот олсалар ҳам бўлади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Калит сўзлар:

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>