• Бугунги сана: Payshanba, Dekabr 14, 2017

Ногиронларга уч турдаги ногиронлар аравачаси бепул берилади

— Ногиронлар қайси турдаги техник реабилитация воситаларини бепул олиш ҳуқуқига эга?

Дилноза Мажидова,

Жиззах шаҳри

Саволга ҳуқуқшунос Отабек Шодмонов жавоб беради:

— “Ўзбекистон Республикасининг муҳтож фуқароларини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тасарруфидаги тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг тиббий хулосаси асосида туман, шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан ногиронларга эшитиш мосламаси, қўлтиқтаёқ, ҳасса ва уч турдаги ногиронлар аравачаси (велоколяска, кресло-коляска, кичик габаритли коляска) бепул тақдим этилади. Қайси турдаги ногиронлик аравачасини беришни ногироннинг қандай касаллик билан оғриганига қараб тиббий-меҳнат эксперт комиссияси ҳал қилади. Қандай беморларга қайси турдаги ногиронлар аравачаси берилиши “Ўзбекистон Республикасининг муҳтож фуқароларини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 46-бандида (ҳужжат рус тилида) кўрсатиб ўтилган.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Ногиронларга уч турдаги ногиронлар аравачаси бепул берилади | Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] Саволга ҳуқуқшунос Отабек Шодмонов жавоб беради: […]

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>