• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Нима деб жавоб берган бўлардингиз?

Обрўли компаниялардан бири бўш иш жойларига танлов эълон қилди. Ягона шарт – номзодлар компания раҳбарияти томонидан тақдим этилган биттагина саволга қониқарли жавоб беришлари керак.

“Тасаввур қилинг: Тун. Жала қуймоқда. Момақалдироқ гумбурлаб, шамол одамни учириб кетай дейди. Тонг отишига икки соатча қолган. Сиз икки кишилик машинани ёлғиз ҳайдаб кетяпсиз. Олдинроқдаги автобекатда 3 киши турибди.

Уларнинг бири – доктор. Яқиндагина оғир хасталигингизни даволаб, сизни ҳаётга қайтарган одам.

Иккинчиси – касалликдан инграётган чол.

Яна бири – ҳаётингиз мазмуни бўлган азиз инсон.

Пифагор қандай сўзлар ҳақида гапирган деб ўйлайсиз?

Савол?

Об-ҳаво борган сари ёмонлашиб бормоқда.

Машинангизда эса фақат БИР КИШИГА жой бор.

Сиз вазиятдан қандай чиққан бўлардингиз?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Калит сўзлар:

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Аъзамжон Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Машинамни докторга берардим, қария отахонни машинага ўтқизиб, касалхонага олиб бориб, даволаб уни ҳам хаётини сақлаб қолишга имкон берардим. Шунда менда ҳам мен учун азиз бўлган инсон билан ёлғиз қолиш имкони туғилади.

  • Elyor Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Bekatdagi uchchalasi bir kishi, masalan uning otasi bo’lishi mumkin.

  • Nodirxon Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Albatta Bu 3 Kiwi Timsolidegi Bita Inson. Uni Otasi. Doktor Lekin Betob Uning Otasi!!!

  • Bakhtiyor Sheraliev Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Agar bu uchchala odam boshqa-boshqa deb tasavvur qilganimizda, va ularning barchasi bir vaqtda shu joyda hozir bo’lib qolganligini hisobga olsak, dastlab men hayron qolardim, nega mening eng yaqin insonim bu yerda begona odamlar bilan bilan turibdi?! Men eng yaqin insonimni olgan bo’lardim, kasal chol uchun doktor bor. Ularga tez yordam chaqirib berishim mumkin.

  • AZAM Жавоб бериш
    2 yil олдин

    AYOLIM bilan qolib doktor va cholga mashinani berardim

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>