Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули эски миқдорда қолади

2017 2018 йилларда Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдорини ошириш режалаштирилмаган, деб хабар бермоқда UzNews.uz сайти.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 23 июндаги қарорида айтиб ўтилган.

«2017 2018 йилларда олий ўқув юртларида (бакалавриат, магистратура) ўқиш учун тўлов-контракт миқдори 2016 2017 йиллардагидек бўлади»,– дея қайд этилган қарорда.

Шундай қилиб, контракт миқдори қуйидагича бўлади:

Гуманитар йўналишлар:

1) Педагогика, касб-ҳунар таълими: бакалавриат — 6 650 000 сўм

2) Санъат: бакалавриат — 7 900 000 сўм

3) Гуманитар фанлар: бакалавриат — 6 650 000 сўм

3.1)Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима ва амалиёт назарияси, ўзбек-инглиз таржимаси назарияси ва амалиёти: бакалавриат — 7 250 000 сўм

3.2)Жаҳон сиёсати: бакалавриат — 9 850 000 сўм

4) Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар: бакалавриат — 6 650 000 сўм

Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ:

1) Ижтимоий фанлар ва психология: бакалавриат — 6 650 000 сўм

2) Журналистика ва ахборот: бакалавриат — 7 250 000 сўм

3) Иқтисодиёт: бакалавриат — 8 800 000 сўм
3.1) Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар: бакалавриат — 9 850 000 сўм

4) Ҳуқуқ: бакалавриат — 9 850 000 сўм

Ишлаб чиқариш ва техника соҳаси

1) Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологияси: бакалавриат — 6 650 000 сўм

2) Компьютер ва информатика технологияси, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари: бакалавриат — 7 250 000 сўм

2.1)АКТ соҳасидаги иқтисодиёт ва менежмент: — 8 800 000 сўм

3) Архитектура ва қурилиш: — 7 250 000 сўм

Қишлоқ ва сув хўжалиги

1) Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги бошқаруви, қишлоқ хўжалиги техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация: бакалавриат— 6 650 000 сўм

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

1) Соғлиқни сақлаш: бакалавриат — 8 800 000 сўм

2) Ижтимоий таъминот: бакалавриат— 6 650 000 сўм

Хизмат кўрсатиш соҳаси

1) Хизмат кўрсатиш соҳаси: бакалавриат — 7 250 000 сўм

2) Спорт фаолияти: бакалавриат— 6 650 000 сўм

3) Транспорт: бакалавриат — 7 250 000 сўм

4) Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги: бакалавриат— 6 650 000 сўм

Эслатиб ўтамиз, бу йил етарли миқдорда балл йиғмаган талабалар қимматлашган контракт пулини тўлаб ўқишади.

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)