АҚШ олимлари смартфонлардаги янги хавфни аниқлади

АҚШнинг Остин шаҳридаги Техас университети олимлари смартфонлардаги янги хавфни аниқлади, уни ҳатто қурилмани ўчириш орқали ҳам бартараф этиб бўлмайди. Тегишли тадқиқот Жоурнал оф тҳе Ассоcиатион фор Cонсумер Ресеарч журналида нашр қилинди.

Мутахассислар тахмин қилишича, смартфоннинг борлиги одамни чалғитади, оқибатда унинг когнитив қобилиятлари пасайишига, аввало, тезкорлик билан дилда ҳисоблаш имконияти пасайишига олиб келади. Бундай кузатишлар ҳатто гаджет ўчирилган ҳолатда ҳам ўз кучини сақлаб қолади.

Муаллифлар у ёки бу усулда ўз смартфонларидан фойдаланиш имконияти чеклаб қўйилган турли одамларнинг когнитив қобилиятларини синовдан ўтказгач, шундай хулосаларга келган. Энг яхши натижаларни гаджетлари бошқа хонада бўлган эксперимент иштирокчилари кўрсатди.

Кузатилган қонунийлик сабаби сифатида мутахассислар шундай фикр билдирмоқдаки, кишининг ақлий кучининг бир қисми смартфонни кузатишга ажратилади. Эксперимент иштирокчисини гаджет умуман чалғитмаган ҳолатда (смартфон у бўлган хонада бўлмаган) одам телефонни кузатишга умуман куч сарфламаган ва берилган вазифаларга бошқаларга нисбатан яхшироқ эътибор қарата олган.

daryo.uz

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)