Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида «E-Navbat» тизими ишга туширилади

«E-Navbat» тизими ёрдамида фуқаролар ўзларига қулай бўлган вақтда консуллик қабулига кириш учун навбатга ёзилиб қўйишлари мумкин, дея қайд этган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Ҳозирда ТИВ ҳамкорлар билан биргаликда «E-Navbat» – электрон навбат тизимини жорий қилиш борасида иш олиб бормоқда. Ушбу тизим Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонасида тўлиқ назоратдан ўтгазилгандан сўнг республиканинг хориждаги барча дипломатик миссияларининг интернет-ресурсларида ўрнатилади.

“Бу тизим ёрдамида фуқаролар ўзларига қулай бўлган вақтда консуллик қабулига кириш учун навбатга ёзилиб қўйишлари мумкин”,- деб қайд этилган Ўзбекистон Республикаси ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойидан бошлаб consul.mfa.uz порталида онлайн-консультация хизмати ишга туширилган. Шу кунга қадар ушбу хизмат орқали онлайн-режимда мурожаат қилганларнинг 250 дан ортиғига жовоб берилган.

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)