22 октябр куни корейс тили бўйича 54 халқаро ТОПИК имтиҳони ўтказишини эълон қилди.

22 октябр куни корейс тили бўйича 54 халқаро ТОПИК имтиҳони ўтказишини эълон қилди.

Корея Республикасининг Тошкентдаги Таълим маркази 22 октябр куни корейс тили бўйича 54 халқаро ТОПИК имтиҳони ўтказишини эълон қилди.

Имтиҳонни ўтказишдан мақсад: Мазкур тест синовлари – С-ТОПИК барча хоҳловчилар учун корейс тили бўйича билим даражасини аниқлашга ёрдам беради. Тест синовлари натижалари Корея Республикасида таълим олиш учун грантларга ҳужжат топшириш имкониятини беради.

Имтиҳон даражаси ва ўтказиш вақти:

ТОПИК Ⅰ 9:40~11:20 (100 мин), 1, 2 даража – Эшитиш, тушуниш, хулоса чиқариш ва маиший суҳбатда мураккаб бўлмаган ибораларни тушуниш қобилияти.

ТОПИК Ⅱ 12:50~14:40 1 тур (110 мин), 15:10~16:20 2 тур (70 мин), 3, 4, 5, 6- даража – Тушуниш ҳамда иқтисодий, ижтимоий лексикадан фойдаланган ҳолда хулосалар чиқариш қобилияти. Тақриз, қўлланма, маълумотномалар, газета мақолаларини ўқиш, тушуниш ва ёзиш қобилияти.

Ҳужжатларни топшириш муддатлари, жойлари ва ҳудудлари:

Интернет регистрация муддатлари: Тошкент – 2017 йил 7 июльдан 17 июльгача. ТОПИК Ⅰ 850 киши, ТОПИК Ⅱ 850 киши. Имтиҳон рақамини олиш муддатлари: Корея Республикаси Таълим марказида 26 июльдан 4 августгача соат 9:00 дан 18:00 гача (тушлик 12:00 дан 13:30 гача).

Интернет регистрация муддатлари: Самарқанд – 2017 йил 7 июльдан 17 июльгача. ТОПИК Ⅰ 180 киши, ТОПИК Ⅱ 180 киши. Имтиҳон рақамини олиш муддатлари: Самарқанд чет тиллар институтида 26 июльдан 4 августгача соат 9:00 дан 18:00 гача (тушлик 12:00 дан 13:30 гача).

Интернет регистрация муддатлари: Урганч – 2017 йил 7 июльдан 17 июльгача. ТОПИК Ⅰ 130 киши, ТОПИК Ⅱ 130 киши. Имтиҳон рақамини олиш муддатлари: Урганч давлат университетида 19 июльдан 25 июльгача 9:00 дан 18:00 гача (тушлик 12:00 дан 13:30 гача).

Интернет регистрация муддатлари: Фарғона – 2017 йил 7 июльдан 17 июльгача. ТОПИК Ⅰ 330 киши, ТОПИК Ⅱ 330 киши. Имтиҳон рақамини олиш муддатлари: Фарғона давлат университетида 19 июльдан 25 июльгача 9:00 дан 18:00 гача (тушлик 12:00 дан 13:30 гача).

Имтиҳон рақамини олиш жойи – Корея Республикаси ҳузуридаги Таълим маркази, Тошкент.

Интернетда рўйхатдан ўтгандан сўнг тўловни амалга ошириш ва имтиҳон рақамини олиш шарт.

Интернет регистрациясисиз имтиҳон рақамини олиб бўлмайди.

Ўринлар сони чекланган, энг кўп талабгор тўпланиши билан ҳаттоки 17 июль келмаган бўлса ҳам интернет регистрация тўхтатилади.

ТОПИК учун рўйхатдан ўтиш бўйича қўлланма:

1. Корея Республикаси Таълим маркази сайтига (www.tashkec.uz) кириш ва «Регистрация на ТОПИК» бўлимини танлаш

2. Барча бандларни паспорт маълумотлари бўйича тўлдириб чиқиш.

※ «Изображение» бўлимига расмни юклаш ва сақлаш тугмасини босиш (фото ҳажми – 3×4 см, сўнгги уч ойда туширилган бўлиши керак)

3. Маълумотлар сақланганидан сўнг экранда тўлдирилган анкета ва квитанция пайдо бўлади. Уларни текшириб кўриб, чоп этиш керак. Хато аниқланган тақдирда «Редактироват» тугмасини босиб, таҳрирлаш лозим.

4. Имтиҳон рақамини ўз вақтида олиш учун мазкур анкета, квитанция ва паспорт ксерокопия нусхасини Корея Республикасининг Тошкентдаги Таълим марказига тақдим этиш лозим. Бу ерда масъул шахс индивидуал имтиҳон рақамини тақдим этади.

Имтиҳон пулли асосда ўтказилади.

Диққат!!! 6 даражани олган Ўзбекистон фуқароларига стипендия бериш режалаштирилмоқда.

Қўшимча маълумотларни (+99871) 291 81-83(82) (ички рақам:119) рақами орқали олиш мумкин.

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)