Қозоғистондаги автобус ағдарилиши оқибатида беш ўзбекистонлик касалхонага ётқизилган

  • Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида, «Самара—Чимкент» йўлининг 946 километрида 22 июнь куни икки қаватли Мерcэдес автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида 52 киши, хусусан, 50 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 9 киши ҳалок бўлган (ҳалок бўлганларнинг рўйхати ТИВ томонидан эълон қилинди), 18 киши турли даражада тан жароҳати олган (уларнинг 17 нафари Ўзбекистон фуқароси).

Жабрланувчиларга Ақтўбе вилояти Айтекебий туман «Комсомол» посёлкасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, енгил жароҳатланган фуқаролар эса руҳий қайта тиклаш жараёнидан ўтмоқда.

Ҳодиса оқибатида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментида махсус алоқа телефонлари очилган: +7 713 256-29 62. Шунингдек, Ақтўбе вилояти ҳокимлиги томонидан туман касалхонаси қабулхонаси телефон рақами тақдим этилган: +7 713 392-14 97.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ақтўбедаги авария оқибатида касалхонага ётқизилган беш нафар ўзбекистонликнинг исмларини эълон қилди:

  1. Холматов Исломжон Одимович, 30.05.1981 йилда туғилган
  2. Тоғаев Исмоил Абдуллаевич, 01.03.1980 йилда туғилган
  3. Носиров Ғуломжон Абдужаббарович, 25.09.1980 йилда туғилган
  4. Хўжаев Шермонат Ҳурмонотович, 02.03.1988 йилда туғилган
  5. Насипов Олимжон Абдихолидович, 12.11.1977 йилда туғилган

daryo.uz

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)