Brexit бекор қилиниши мумкинми?

Евроиттифоқ раҳбари Дональд Туск Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи (ЕИ) таркибида қолиши мумкинлигига ҳали-ҳануз умид билдирмоқда. У ЕИ саммити очилиши арафасида Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай баёнот билан чиқди, деб хабар бермокда кун.уз интернет нашри.

«Британиялик баъзи дўстларим мендан Brexit бекор бўлиши мумкинми ёки йўқлиги тўғрисида сўрашади. Мен уларга айтаман – ЕИ имконсиздек туюлган орзулар устига қурилган. Шунинг учун – ким билади дейсиз? Мени хаёлпараст дейиш мумкин, лекин биргина мен бундай эмасман», – дейди у.

Тускнинг сўзларига кўра, Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши – «энг мураккаб жараён». «Музокаралар уч кун аввал бошланди. Бу ЕИ яхши тайёргарлик кўрган энг қийин жараён», – дея таъкидлади Евроиттифоқ раҳбари.

Лондон ва Брюссель ўртасидага расмий музокаралар 19 июнь куни Бельгия пойтахтида бошланган. У 2018 йилнинг ноябрига қадар давом этади, шундан сўнг эришилган келишувларни миллий парламентларда ратификация қилиш учун томонларга ярим йил вақт берилади.

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)