Қозоғистонда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 9 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

22 июнь куни Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида йўловчи автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва 18 киши жароҳатланди, дея хабар тарқатди «Казинформ».

Ҳодиса Самара — Чимкент трассасининг 946-километрида, Қорабутоқ посёлкасидан 20 километр узоқликда юз берган. Автобусда 52 киши — 50 нафар ўзбекистонлик ва 2 нафар Қозоғистон фуқароси бўлган.

ЙТҲ оқибатида вафот этганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинди. 18 киши касалхонага етказилди, улардан 17 нафари Ўзбекистон фуқароси ва бир нафари Қозоғистон фуқароси. 25 кишига ҳодиса жойида ёрдам кўрсатилди.

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)