Бугун республикамизнинг барча мактабларида 9 синфдан кейинги таълим масаласида сўров ўтказилмоқда

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг 9 синфдан кейинги таълим борасида фикри ўрганилмоқда, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилган эди.

Вазирликдан маълум қилишларича, 20 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг бу масалада фикри ўрганилади.

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)