Ҳаж ва умрага борадиганлар учун онлайн навбат тизими жорий қилинади​

Ўзбекистон фуқаролари учун умра сафари квотаси 6 мингдан 10 мингга оширилди. 7 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори қабул қилинди.

Белгиланишича, 2 ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтида ҳаж ва умрага борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизими шакллантирилади ва доимий равишда янгилаб борилади.

Ҳаж ва умрага бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси зиёратчилар учун авиачипталар нархини арзонлаштиради.​

Умра зиёрати учун квота 10 мингтага оширилгани ҳақида аввал хабар бергандик.

uz24.uz

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)