Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 июнь кунги қарорига мувофиқ, муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги олижаноб фазилатларни, шукроналик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида, 26 июнь дам олиш куни деб белгиланди.

Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда халқимизнинг миллий урф-одатларига мос тарзда, тартибли ва юқори даражада ўтказиш учун зарур тадбирларни амалга ошириши, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди.

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)