Умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилди.

Якшанба куни Тошкентдаги умумтаълим мактабларида 9 синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида 11 йиллик мактаб таълимига ўтишга бағишланган сўровномалар ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, худди шундай сўровнома 20 июнь куни Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги барча мактабларда бўлиб ўтади.

Ўрганишлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг пойтахтдаги 78 мактабда тажриба тариқасида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш тўғрисидаги таклифи муносабати билан ўтказилмоқда.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш учун сўровнома ўтказиш режаси тўғрисида шанба куни Ўзбекистон Банклар ассоциацияси биносида директорлар билан учрашувда бош вазир Абдулла Арипов маълум қилган эди.

2017 йил - “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг таълим тизими, хусусан 9-синфдан кейинги таълим борасида фикри ўрганилмоқда.

2017 йил 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилди. Шу йилнинг 20 июнь куни республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг бу масалада фикри ўрганилади.

Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)