Оқарган сочлар учун ким айбдор?

Қизалоқ ошхонада ўтирар, онаси идиш-товоқ юварди. Бир пайт онасининг қора сочлари орасидан кўриниб турган оқ толаларга кўзи тушди. Ҳайрон бўлиб сўради:

– Нега сочингизда оқлар бор, ойижон?

Она жавоб берди:

– Ҳар хато қилганингда, мени ранжитганингда, гапимга қулоқ солмаганингда сочимдан битта қора тола оқариб қолади.

Бу гапни эшитиб қизалоқ бир муддат ўйланиб қолди, кейин олдингидан ҳам ҳайратланиб деди:

– Унда бувимнинг ҳамма сочлари қандай қилиб оппоқ бўлиб қолган?

«Ирфон» тақвимидан олинди

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)