Ўлимга ҳукм қилинган одам қандай ҳийла ишлатиб жазодан омон қолган?

Ривоят қилишларича, бир шаҳарда адолатга унча амал қилмайдиган қози бўлган экан. У арзимас жиноят қилган кишини ўлимга ҳукм қилибди. Ўртага бир неча киши тушиб, адолат талаб қилишгач, қози шундай дебди:

— Майли, айбдор қандай жазога лойиқлигини ўзи танласин! Мана бу халтачага мен иккита: биттадан оқ ва қора тошни солиб қўяман. Агар жиноятчи оқ тошни олса, уни жазодан озод қиламан. Агар қора тош чиқса, уни қатл қилишади.

Қозининг шартига ҳамма, шу жумладан, айбланувчи ҳам рози бўлибди. Аммо айбланувчи қозининг халтачага иккита қора тош солганини сезиб қолибди. У шундай бир ҳийла ишлатибдики, қози уни озод қилишга мажбур бўлибди.

Савол:
Айбланувчи қандай ҳийла ишлатган?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)