Милиция ходими нимадан шубҳаланади?

Бир шаҳарда зудлик билан барча чиқиш йўллари ёпилади. Автомобиль йўлларида кучли назорат ўрнатилади. Барча постларга тарқатилган хабарда айтилишича, ҳар бир автомашина яхшилаб кўздан кечирилиши лозим. Чунки бу автомобилларнинг бирида қидирилаётган жиноий гуруҳ аъзолари бўлиши мумкин эди.

Шу мақсадда BMW русумли автомобиль текшириш учун тўхтатилади. Машинадаги уч кишининг паспортлари текширилади. Барча ҳужжатлар тўғри, ҳеч қандай камчилик йўқ. Ҳаммаси ўз жойида эди.

Лекин бир нарса милиция ходимининг эътиборини тортади. У бир ҳолатдан шубҳаланади. Унинг зийраклиги ўз натижасини беради. BMWдагилар қидирилаётган жиноятчилар бўлиб чиқади.

Савол:

Милиция ходими нимадан шубҳаланади?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)