Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди

1991 йилдан бери Ўзбекистон Марказий банкига раҳбарлик қилиб келаётган Муллажонов Файзулла Мақсуджоновичнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, у бугун — 23 май кунининг иккинчи ярмида оламдан ўтган. Файзулла Муллажонов 67 ёшда эди.

«Kun.uz» сайтининг хабар беришича, марҳум сўнгги вақтда оғир бетоб бўлган. Унинг ўлими ҳам ана шу хасталик ортидан рўй бергани айтилмоқда.

Марказий банкнинг расмий сайтидаги маълумотларга кўра, Ф.Муллажонов 1950 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1971 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни тамомлаган. Банк тизимидаги иш стажи 46 йилни ташкил этади. 

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)