«Beeline» «Status+» тарифидаги абонентларга 7000 мегабайтгача интернет ҳадя қилмоқда

«Beeline» алоқа оператори «Status+» тарифидаги абонентлари учун махсус акция эълон қилди. Акция доирасида абонентларга 4G тармоғида ойига 7 000 Мбайтгача бепул интернет тақдим этилади. «Tafsilot.uz»га бу ҳақда алоқа операторининг матбуот хизмати маълум қилди.

Акция «Status Silver+», «Status Gold+» ва «Status Platinum+» тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар учун мўлжалланган. Абонентнинг тариф режасига мос равишда 4G тармоғида қўшимча 1500 мб, 3000 мб ва 7 000 мб тақдим этилади. Тақдим этилаётган бонус мутлақо бепул. Қўшимча трафикдан ҳозирча фақат Тошкент шаҳри абонентлари фойдаланиши мумкин.

Акция 2017 йилнинг 30 июнига қадар давом этади. Батафсил маълумотларни «Beeline» алоқа операторининг расмий сайти ва «Beeline Uzbekistan» мобил иловасидан олишингиз мумкин.

Tafsilot.uz” маълумоти:

“Beeline” бренди Ўзбекистонда “Unitel” МЧЖнинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг тижорат фаолияти 1997 йил 25 сентябрдан бошланган. 2006 йил 9 февралда “Unitel” МЧЖ “VimpelCom” компаниялари гуруҳи таркибига кирган бўлиб, у 2006 йил 12 сентябрдан буён “Beeline” савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. 2008 йилнинг 2 декабрида “Unitel” компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб, 3G тармоғини, 2014 йилнинг 4 сентябрида 4G LTE тармоғини ишга туширди.

Фикр билдириш учун авторизациядан ёки рўйҳатдан ўтишингиз керак

Билдирилган фикрлар (0)