• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 17, 2017

Нега харид қилмади?

Бир одам катта савдо марказидаги кийим-кечак дўконига кириб турли хил костюм, курткаларни кийиб кўра бошлади. Дастлаб сотувчилар унга эътибор беришмади. Лекин бир соат ўтгач, уни ҳайратланиб кузата бошлашади. У 3 соат давомида ушбу дўкондаги барча ки­йимларни кийиб кўради.

Сотувчилар охир-оқибат бу шахсдан шубҳаланиб, ҳар эҳтимолга қарши қўриқчиларни ёрдамга чақиришади. Ушбу харидор 3 соат давомида барча кийимларнинг тикилишини, чўнтакларини синчиклаб назаридан ўтказади. Аммо бирортасини ҳам харид қилмай дўкондан чиқиб кетади. Сотувчилар ҳайратланганларича уни кузатиб қолишади.

Савол?

Бу шахс ким эди? Нима учун бунчалик узоқ муддат кийим танлади-ю, аммо харид қилмай чиқиб кетди?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • ойбек Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Тахмин ва вариантларим:
    1 Ушбу харидор магазинда сотиладиган кийим-кечакларни ишлаб чиқарувчи фирма ёки компания эгаси бўлиши мумкин. Ўзи ишлаб чиқараётган кийимларни сифатини шу йўл орқали назорат қилган
    2 Ушбу харидор магазинда сотилаётган кийим-кечакларни ишлаб чиқарувчи билан рақобатлашаётган ирма ёки компания эгаси. У ўзини бозордаги рақиблари махсулотлари сифатини ўрганган

  • Nurali Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Menimcha shu kiyimlarni tikkan odam tikayotganda kiyimni orasida biror qimmatbaho narsasi tushib qolgan

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>