• Бугунги сана: Shanba, Iyun 24, 2017

Нега калашников автомати узлуксиз ўт очади?

— Маълумки, пистолетнинг ўт очиш илгагига босилса бир дона ўқ узилади холос. Навбатдаги ўқ узилиши учун илгак қўйиб юборилиб, яна босилиши керак. Нима учун сақлагичи автоматик ўт ўчиш ҳолатига келтирилган автоматнинг ўт очиш илгагига босиб турилса, ўқдондаги патронлар тугагунга қадар ўт очилаверади?

Таҳририят

Саволга захирадаги подполковник Шокир Долимов жавоб беради:

— Фараз қилинг, иккала оғзи ИККИТА ТИҚИН воситасида қисқа муддатга зич ёпилган қисқа қувур ичида ниҳоятда катта босимга эга газ ҳосил бўлган. Унинг энергиясидан унумли фойдаланиш керак. Қандай қилиб?

Ўша қувур «автомат стволи», деб аталади. Унинг ортки оғзига учида ўқ маҳкамланган патрон гильзасининг бўғзи кириб туради (бу БИРИНЧИ ТИҚИН). Патрон тубини эса затвор ташқи томондан маҳкам тираб туради.

Затворнинг тепки ҳаракатга келтирган ургичи патроннинг ёндирувчи капсюлига (пистонга) зарб беради ва оқибатда учқун ҳосил бўлади. Ушбу учқун, ўз навбатида, патрон ичидаги порох зарядини ўт олдиради. Табиийки, ўт олган порох кучли газ босимини ҳосил қилади. Ушбу босим шу қадар кучли бўладики, ўқни гильзадан ажратиб юбориб, ствол канали бўйлаб катта тезликда ҳаракатлантирганча, унинг олд оғзи томон туртади. Яъни ўқ, ствол оғзини ёпган ИККИНЧИ ТИҚИН вазифасини ўтайди. Бошқача айтганда, ўқ билан гильза орасида, юқорида зикр этилгандай, ниҳоятда катта босимга эга газ ҳосил бўлди.

М.Калашников, ушбу газ босими энергиясидан фойдаланиш йўлини топди. Хусусан у, стволнинг ўқ билан гильза орасидаги қисмида туйнук очиб, туйнукни газ камераси билан ёпди (илова қилинган ҳавола орқали суратларга қаранг). Газ камерасининг ичига эса затвор рамасини жойлади.

Затвор рамасининг бир учи поршенли бўлиб, газ босими ушбу поршенга таъсир ўтказганча, уни затвор билан бирга ортга қайтаради (ички ёнув двигателини эсланг).

Ортга қайтаётган затвор ўз илгичи билан ўқдан бўшаган гильзани стволдан суғуриб олиб, ташқарига улоқтиради. Айни шу фурсатда, ўқдон ичидаги навбатдаги патрон ўқдон пружинасининг таъсири остида ствол қутисининг патрондонига кўтарилади. Қайтариш пружинаси таъсири остида олдинги ҳолатга қайтаётган затвор рамаси, ушбу патроннинг бўғзини ствол каналига киритиб юборади.

Бу ерда мен, фақат ствол каналида рўй берадиган жараён ва қуролнинг автоматик равишда қайта ўқланишини қисман баён этиб ўтдим холос. Ўт очиш фурсатида автоматнинг қолган қисм ва механизмлари бажарадиган ишда тўхталиб ўтмадим.


Сизда ҳам шу ёки бошқа мавзуларга оид саволлар бўлса бу ҳақда бизга маълум қилинг! Саволларингизга ваколатли идоралар ёки мутахассислардан жавоб олиб беришга ёрдам қиламиз. Агар шахсингиз сир сақланишини истасангиз, бу талабингиз ҳам қаноатлантирилади. Мурожаатларни қуйидаги электрон манзиллардан бирига юборинг: tafsilot@umail.uz; tafsilot@mail.ru.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>