• Бугунги сана: Shanba, Iyun 24, 2017

Нега аёллардан пайғамбар чиқмаган?

Пайғамбарликнинг жуда кўп хусусияти ва шартлари бор. Пайғамбарнинг эркак бўлиши шулар жумласидандир. Бу хусусда Юсуф сурасининг 109-ояти, Наҳл сурасининг 43-ояти ва Анбиё сурасининг 7-оятларида очиқ баён этилган. Масалан, Наҳл сураси 43-оятининг маъно таржимаси қуйидагича:

“(Эй, Муҳаммад!) Сиздан олдин ҳам фақат (Сиз каби) кишиларнигина (пайғамбар қилиб) юбориб, уларга ваҳий нозил этиб турганмиз. Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангиз, аҳли зикрлардан (яъни Таврот ва Инжилни биладиганлардан) сўрангиз!”

Оятдаги “эркаклар” маъносини ифодаловчи “кишилар” сўзи ҳар уч оятда ҳам “рижалан” шаклида келади.

Аёллардан пайғамбар юборилмаганининг ҳикматлари ҳақида қуйидагиларни ҳам айтиш мумкин. Пайғамбарлик оғир, машаққатли вазифа. Аёл эса яратилиш жиҳатидан нозик, заиф хилқатдир. Шунинг учун бундай оғир ва қийин вазифани бажаролмайди. Пайғамбарлик доимий равишда сабр ва матонатни талаб қилади. Истисносиз барча пайғамбарлар (алайҳумус салом) ҳақ динни тушунтиришда турли бало ва мусибатларга учраганлар. Ҳазрати Одам (а.с.)дан Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)гача ўтган барча пайғамбарларга ҳар хил бўҳтон ва ҳақоратлар қилинди. Ҳазрати Закариё (а.с.) ва ҳазрати Яҳё (а.с.) каби пайғамбарлар эса шаҳид этилдилар. Пайғамбарларнинг ҳаммаси шу каби зулм ва азиятларни сабр этиб, енгиб умр кечирганлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бундай қийин ва оғир вазифани аёллар зиммасига юкламаган.

Қолаверса, аёлнинг жисмоний тузилиши ҳам бунга монелик қилади. Чунки нубувват вазифасини ойда беш-ўн кун ҳайз сабабли адо этолмайди, имомликка ўтолмайди, рўзасини тутолмайди. Бундан ташқари лохусалик ҳолати бор, ҳомиладорлигида иш юритиши умуман қийинлашади. Чунки қорни ёки қўлидаги гўдак билан қўшинни бошқариш, олдинги сафларда эпчил ҳаракат қилиш мушкул. Буларнинг бари аёлнинг пайғамбар бўлишига имкон бермайдиган ҳолатлардир.

Ирфон тақвими”дан олинди

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>