• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 24, 2017

Неча ёшгача олий ўқув юртига ўқишга кириш мумкин?

— Мамлакатимиздаги олий ўқув муассасаларига ўқишга кириш учун ёш цензи белгиланганми?

Камол Жўраев

Китоб тумани

Саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мираббос Иноятов жавоб беради:

— 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, тураржойи, Ўзбекистон ҳудудида қанча вақт яшаётганидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланган. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомда ҳам фуқароларимизга олий маълумот олиш учун ёш бўйича чеклов белгиланмаган.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>