• Бугунги сана: Dushanba, Avgust 21, 2017

Нархлар асоссиз оширилса…

Ҳар йили Янги йил байрами арафасида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ва чанқовбосди ичимликларнинг “сунъий тақчиллиги” юзага келиб, натижада уларнинг нархлари кескин ошиб кетади. Қонун ҳужжатларида бундай ҳолатлар ва уларнинг айбдорларига нисбатан жавобгарлик белгиланганми? Савдо шохобчаларида юқоридаги каби ҳолатлар кузатилганда, қаерга мурожаат этиш керак?

Пўлат Сайдивалиев,

Шайхонтоҳур тумани

 

Саволга Тошкент шаҳри Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи Равшан Абдумажидов жавоб беради:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 189-бандида савдо қоидалари бузилиши турлари қайд этилган. Савдо қоидалари бузганлик, жумладан, нархларни асоссиз равишда оширганлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги  ва Жиноят кодексларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Савдо шохобчаларида сотувчилар “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”га амал қилмаётгани ёки уни қасддан бузаётганига гувоҳ бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>