• Бугунги сана: Yakshanba, Mart 26, 2017

Шавкат Мирзиёев: «Нақд пулнинг банкдан ташқари айланиши билан боғлиқ салбий ҳолатларга етарлича кураш олиб борилмаяпти»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда прокуратура органлари ходимлари билан учрашувда республикамизда нақд пулнинг банкдан ташқари айланиши билан боғлиқ салбий ҳолатларга етарлича кураш олиб борилмаётганини кескин танқид қилди. Бу ҳақда . «Upl.uz» сайти хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, нақд пулнинг банкдан ташқари айланиши билан боғлиқ салбий ҳолатларга қарши курашиш прокуратура ҳузуридаги департаментнинг бевосита вазифаси бўлса-да, лекин, афсуски, департамент ва унинг жойлардаги бўлимлари бу ишни ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев департаментнинг янги раҳбари Зоҳид Дўсановга юзланиб, тизимда 1040 та ходим борлиги, шундай бўлса-да, бу масалада ҳеч қандай назорат ва натижа йўқлигига эътироз билдирган. Шундан келиб чиқиб Зоҳид Дўсановга бир ой муддат ичида Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев билан биргаликда департамент фаолиятини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Акмалхон Жавоб бериш
    2 oy олдин

    Конвертацияни йулга куйиш керак,шунда накд пул банкка узи окиб боради.

  • Лайло Жавоб бериш
    2 oy олдин

    Накд пулларнинг банкдан ташкари айланиш окими жуда баланд хакикатан хам.
    Биргина Бухоро шахридаги Дилкушо епик бозори мисолида оладиган булсам, юздан ортик долларфурушлар гуе кимсасиз оролда «сузишмокда». Мавжуд куп каватли биноларнинг туташма йуллари остида гуе савдо шохобчаси куринишидаги «бекинма» дуконларида тахламлари бузилмаган коп-коп пулларни «айлантиришади».
    Хуш, улар бу накд тушумларни каердан олишяпти? Накд пулларнинг ноконуний айланаетгани айрим банкларга бориб такалмасмикан?

    Еки дукондорларнинг накд пул тушумларининг карийб 80 фоизидан ортигини яшираетганлари чи?
    Бозор участка нозирларию айрим мутасаддиларнинг уя курган бу жиноятларни куриб туриб, панжа ортидан караетганларининг боиси нима?

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>