• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Ўзбекистонда намунавий уйлар нархи икки бараварга арзонлашади

Ўзбекистонда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳадаги уйларнинг қурилиши таннархи икки бараварга арзонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Sputnik» нашри «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси мутасаддилар томонидан берилган маълумотга асосланиб хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, агарда 2016 йилда уч хонали ёки беш хонали намунавий уйларнинг нархи 175 миллиондан 214 миллион сўмгачани ташкил этган бўлса, янги намунадаги уйларнинг нархи 85 миллиондан 170 миллион сўмгача бўлади. Нархларнинг бундай пасайишига янги намунадаги уйлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш эвазига эришилган. Уларда ички ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий хомашёдан тайёрланган қурилиш материалларидан фойдаланиш ҳисобга олинган.

Қурувчилар учун ҳам сезиларли имтиёзлар мавжуд. Масалан, «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ва у билан шартнома имзолаган уй-жой ва уларга тегишли сув таъминоти ва автомобил йўлларини барпо этувчи пудратчи ташкилотлар 2022 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган.  Қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда уларни ташиш билан шуғулланиувчи ташкилотлар қўшимча қиймат солиғи, ягона солиқ тўлови ва қурилиш материаллари ва ускуналарини ташиганлик учун давлат мақсадли фондларига ажратма тўловидан озод қилинади.

Келаси йилда 15 мингта 3 турдаги намунавий уй қуриш режалаштирилган. Биринчи турдаги уйлар икки ва уч қаватли уйлардаги квартиралар ҳамда ободонлаштирилган ҳовлига эга бўлади. Иккинчи турдаги уйлар асосан аҳоли зич туманларда қурилади. Улар бир қаватли бўлиб, хоналари икки ёки учта, ҳовлиси икки сотихдан иборат бўлади. Учинчи турдаги уйлар эса икки қаватли, тўрт хонали, ҳовлиси тўрт сотихли бўлади.

Янги уйлар учун зарур инфраструктура ҳам барпо этилади — 260 километрдан ошиқ йўл, 316 километр газ ва 290 километр электр тармоқлари, 415 километрдан ортиқ сув таъминоти тармоғи ҳамда зарур ижтимоий объектлар қурилади.

Бу уйлар учун ипотека кредитлари 15 йилга уч йиллик имтиёзли муддат билан ва дастлабки беш йил давомида 7 фоизли фоиз ставкаси билан берилади. Кейинги йилларда фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайди. Бу уйларни сотиб олиш учун дастлабки тўлов 15 фоизни ташкил этади.

Ҳозирда «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси келаси йилда уй қуриш учун пудратчи ташкилотларни танлаш ишларини олиб бормоқда. Айни кунларда янги лойиҳалар асосида қурилган дастлабки уйлар фойдаланишга топширилмоқда. Келаси йилнинг биринчи январигача 546 та биринчи ва иккинчи турдаги уйларни қуриб битказиш режалаштирилган.

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Bahodir Жавоб бериш
    11 oy олдин

    Salom. 2 qavat 4 xonali (uchinchi turdagi) uylarning to’lovlari haqida to’liq ma’lumotni qayerdan olsam bo’ladi?

    • Адҳам Ўрол ўғли Жавоб бериш
      11 oy олдин

      Сўраган маълумотингизни «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясининг ўзингиз яшаётган вилоят марказидаги ҳудудий филиалидан олишингиз мумкин.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>