• Бугунги сана: Payshanba, Oktabr 19, 2017

Мўъжизалар диёри

Кун кечга тортиб борарди, бола эса ҳамон вокзал дарвозаси ёнида туриб, кўринишидан ниманидир ўйларди. Унга мурожаат қилдим:

— Ҳой, бола, нега анча вақтдан буён бу ерда турибсан?

— Поездни кутаяпман, — жавоб берди у бамайлихотир.

— Қаёққа кетмоқчисан ўзинг?

— Мўъжизалар диёрига. Худди Пиноккио сингари.

Мен бахтиёр болалик чоғимда ўқиб чиққан ёғоч қўғирчоқ ҳақидаги эртакни эсладим.

— Ростданми? У ўзи қанақа мамлакат экан, билсак бўладими?

— Сирли, у ерда пайшанба кунлари ҳеч ким ўқимайди.

— Қизиқ, бошқа кунлари-чи?

— У ерда ҳафта фақат якшанба ва олтита пайшанбадан иборат.

— Эҳ-ҳе, демак, бутун ҳафта давомидадам олиш мумкин экан-да?

— Ҳа-да. Каникуллар эса у ерда биринчи январдан то ўттиз биринчи декабргача. Бу тўғрида Пиноккио ҳақидаги китобда батафсил ёзилган.

— Бундан чиқди у ерда йил бўйи ҳеч ким ўқимас экан-да?!

— Албатта, йўқ. Мен сизга айтаяпман-ку, бу мамлакатда диктантлар ҳам, имтиҳонлар ҳам йўқ, фақат каникуллар ва байрамлар холос.

Менинг кўзларимда умид учқунлари пайдо бўлди.

— Мени ҳам ўзинг билан олиб кетолмайсанми?

— Майли, бирга кетамиз, — самимийлик билан рози бўлди суҳбатдошим. — Фақат олдин менга айтинг-чи, сиз кимсиз?

— Ўқитувчиман! — чуқур хўрсиниб жавоб бердим мен.

Габриэл Гоцман

Нафас Дўсанов таржимаси

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>