• Бугунги сана: Payshanba, Sentabr 21, 2017

Молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Бюджет кодексида кўзда тутилган бюджет ва смета-штат интизомини, бюджет сўрови, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметалари ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузган ҳолларда жавобгарликка тортиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексининг тегишли моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилган. Мазкур норма Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг парламентдаги фракцияси томонидан илгари сурилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайтида маълум қилинган. Айни пайтда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга юқоридаги мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши бюджет ва смета-штат интизоми бузиш ҳуқуқбузарликларини квалификация қилиш борасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётида мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этишни ва бир хилда талқин қилишни, бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш учун жавобгарликни тартибга солувчи тўлиқ ва якунланган қонунчилик ҳужжатини шакллантиришни таъминлайди,дейди Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Аваз Ўринбоев. — Шунингдек, амалиётдан келиб чиққан ҳолда бу ўзгартиришлар Бюджет кодексининг алоҳида нормаларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ва Жиноят кодексларининг тегишли нормалари ўртасидаги тафовутларни бартараф этади.

Қонун лойиҳаси фракциялар муҳокамасидан сўнг Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилиши режалаштирилган.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>