• Бугунги сана: Tuesday, February 28, 2017

Мўғуллар улкан чўлу биёбондан қабрни қандай топишади?

gobi-sahrosi

Чингизхон мулозимларидан бири жуда яхши кўраркан. Унинг ҳам хонга садоқати чексиз экан. Тимучиннинг юришларидан бирида ана шу мулозим оғир дардга чалинади. Қўшин бир чўлу биёбонга етганида унинг аҳволи ниҳоятда оғирлашади.

Ўлим тўшагида ётган мулозим ҳолидан хабар олишга келган ҳоқондан сўнгги илтимосини бажо келтиришини сўрайди. Ҳоқон ҳам розилик билдиргач, вафотидан сўнг ўз юртида дафн этишларини илтимос қилади ва бандаликни бажо келтиради.

Марҳумнинг васиятини бажариш қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Жасадни орқага — Мўғулистонга қайтариб юборайлик дейишса, йўл узоқ, жасад чириб кетиши мумкин. Шу ерга кўмиб кетайлик дейишса, кимсан Чингизхон ваъда бериб қўйган. Қолаверса, чўлу биёбондаги қабрни топиш ҳам қийин, чнуки ҳар куни бўрон бўлиб, қум барханлари ҳар жойга кўчиб юради.

Лекин мўғуллар вазиятдан чиқишнинг сих ҳам, кабаоб ҳам куймайдиган чорасини топишади. Бу орқали Чингизхоннинг ваъдаси ҳам бузилмайди, марҳумнинг васияти ҳам ерда қолмайди. Унга кўра мўғуллар жасадни чўлда дафн этишади. Ҳарбий юришдан қайтишаётганларида уни кавлаб олиб, ўзлари билан бирга олиб кеташади ҳамда васиятга мувофиқ Мўғулистонда дафн этишади.

Савол?

Мўғуллар улкан чўлу биёбондан қабрни қандай топишади?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Abbosxon Жавоб бериш
    2 months олдин

    Ot yoki tuyani so’yib ko’mishadi, bu hayvonlardan biri o’z jigarini qayerga ko’milganini eslab qolish qobiliyati bor

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>