• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Фоторепортаж. Мирзиёев Бишкекда қандай кутиб олинди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев таклифига биноан 5 сентябрь куни давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган

Фото: akipress.org
Фото: akipress.org
Фото: akipress.org
Фото: akipress.org
Фото: akipress.org
Фото: akipress.org

«Манас» халқаро аэропортида расмий кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарини Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев кутиб олди. Икки давлат байроқлари билан безатилган аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Фото: akipress.org
Фото: akipress.org
Фото: akipress.org

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Фото: akipress.org
Фото: akipress.org
Фото: akipress.org
Фото: akipress.org

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, мамлакатларнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Фото: akipress.org
Фото: akipress.org
Фото: akipress.org
Фото: akipress.org
Фото: akipress.org
Фото: akipress.org

Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси ҳақидаги шартнома, мамлакатлар ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>