• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 17, 2017

Мессининг 11 та «ўйинчоқ» машинаси

Ўтган ҳафтада қизиқ ишлар бўлди. Юртимизнинг етакчи интернет нашрлари, жумладан, uff.uz сайтида ҳам “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси дунёдаги энг қиммат “Феррари” русумидаги автомобилни сотиб олгани, ушбу автомобилни қўлга киритиш учун “Реал” (Мадрид) юлдузи Криштиану Роналдуни ҳам доғда қолдиргани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Бироқ орадан бир неча кун ўтиб, аргентиналик футболчи ўзининг “инстаграм”даги саҳифасида бу хабарлар шунчаки миш-миш эканини айтиб чиқди ва “Барчанинг тилига тушган автомобил мана шу бўлади”, — дея “Феррари”нинг қўлида турган ўйинчоқ нусхасига ишора қилади.

Tafsilot.uz масалага ойдинлик киритиш мақсадида кичик бир изланиш олиб борди ва Леонинг “Феррари”дан бошқа “ўйинчоқлари” ҳақида ҳам маълумот тўплади. Маълум бўлишича, уларнинг сони “атиги” 11 тагина экан.

Lexus IS-F

Мазкур машинани Месси анча олдин сотиб олган. “Lexus”нинг ушбу маркаси 423 от кучига эга бўлиб, Месси сотиб олганда “бор-йўғи” 75 минг доллар турарди.

Ferrari F430 Spider

 “Ferrari”нинг ушбу модели барча асосий жиҳозлари билан 190 000 минг доллар турарди. Бироқ Месси унга яна иккита функция қўшдирган. Бири унинг кам учрайдиган кулранг тусга бўялгани бўлса (шугина ўзгартиришнинг ўзи 250000 долларга тушган), иккинчиси тезлиқ билан боғлиқ. Мазкур автомобиль 100 км тезликка чиқиш учун атиги 4 секунд сарфлайди. Энг юқори тезлиги эса — 315 км/с. У Леонинг машиналари ичида энг тезкори экани билан ҳам аҳамиятлидир.

Lexus IS-F 2008

Сотиб олинган вақтида (2011 йил) бу автомобил “Энг тезкор Maserati” деган шов-шувли номга эга эди. Капотининг остида 4,7-литрли Vсимон мотор «саккизталик» мотор жойлашган бўлиб, у 450 от кучини беради. Яқинда аргентиналик юлдуз мазкур машинасини энг яқин дўстига совға қилди. У Мессига тахминан 150 000 долларга тушган эди.

Dodge Charger SRT8

Улкан моторли, кўп от кучига (470) эга бўлган ушбу автомобилни Леони 80 000 долларга харид қилган. Албатта, паст бўйли Мессининг бундай баҳайбат машинада кетаётганини тасаввур қилган одамнинг юз-кўзида ўз-ўзидан табассум пайдо бўлади.

Audi Q7

“Audi”нинг Оқ рангли йўлтанламаси Мессининг сеимли машиналаридан. Ушбу автомобилда “Барселона” юлдузи рафиқаси ва ўғиллари Тьяго и Матео билан сайр қилишни хуш кўради.

Audi R8

Мессининг гаражидаги “Ауди”нинг яна бир вакили. Умуман, олганда, Леонинг 3 та “Ауди”си бор. Немис концерни “Барселона”нинг ҳомийси бўлгандан кейин бунинг ҳайратланарли жойи йўқ аслида. “R8” ёки бошқача айтганда “Камбағалларнинг “Ламборжиниси” дея деган ном олган ушбу автомобилт 550 от кучига эга, 100 км/с тезликка 4 секунддан камроқ вақтда чиқа олади. Нархи – 200 000 доллар атрофида.

Audi R8 GT

“Audi R8”нинг модифицикацияланган, яъни ўзгартирилган версияси. Максимал тезлиги олдингидай қолган, , бироқ тезлик динамикаси ҳар қандай автоишқибозни лол қолдиради – 100 километр тезликка 3,6 секундда чиқади. “Ўқланган” супермашина “Ferrari 335 S Spider Scaglietti” сотиб олингунча  Леонелнинг гаражидаги энг қиммат (400 000 доллар) автомобиль эди.

Mini Cooper S cabriolet

Мессининг дастлабки автоуловларидан бири. Кичкинагина классик инглиз машинаси “кўк-анорранглилар” ҳужумчисига ўзининг омилкорлиги билан манзур бўлган. Чекланган ҳажмига қарамасдан “Мини” 220 км/с тезликкача чиқа олади. Барселонанинг тўлиб-тошган кўчаларида унинг ҳажми ва манёрчанлиги кўчалардаги тиқилинчларга ҳам чап бериш, томининг очиқлиги эса офтобда қорайиш имконини беради

Toyota Prius

Лионель Месси мазкур электромобилни сотиб олмаган. У “Тойота”нинг совғаси бўлиб, 20 000 доллар туради. Қизиғи шундаки, аргентиналик юлдуз бу машина бир марта ҳам ўт олдирмаган. Яқинда сотиб олган “Ferrari 335 S Spider Scaglietti”сининг пулига бунақа машиналардан 1800 тасини беради.

Range Rover Vogue

Месси кундалик турмушда энг кўп фойдаландиган автомобиллардан бири. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки “Vogue” автомобиллар тарихидаги энг қулай уловлардан бири ҳсобланади.

Ferrari 335 S Spider Scaglietti

Ниҳоят, ҳамманинг оғзига тушган “Ferrari”га ҳам етиб келдик. 1957 йилда ишлаб чиқарилган ушбу машина аргентиналик юлдуз учун 32 миллион еврога тушди. Аслида унинг нархи осмонга чиқиб кетишига Леонинг ўзи сабабчи. Кимошди савдосида у бирданига машинанинг ўтган йилги нархидан 3 млн. кўпроқни таклиф қилди ва унинг соҳибига айланди.

Шу ўринда бир маълумот. Мессининг машиналари ўзининг ашаддий рақиби Роналдуникидан икки баробар кам. Устига-устак уларнинг ичида кам учрайдиганлари умуман йўқ.. эди. Бироқ аввалари 400 000 доллардан қимматга машина сотиб олмаган Лео “Ferrari 335 S Spider Scaglietti” учун 32 млн. долларнинг баҳридан кечди. Агар у биргина шу автомобилини сотишга қарор қилса, Криштианунинг гаражидагидан уч баробар кўп машинани сотиб олиши мумкин бўлади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook»,«Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Абдуазиз Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Масераттига лексус деб ёзиб куйибсила

    • Адҳам Ўрол ўғли Жавоб бериш
      2 yil олдин

      Cиз нотўғри тушунибсиз.

      Сотиб олинган вақтида (2011 йил) бу автомобил “Энг тезкор Maserati” деган шов-шувли номга эга эди. Капотининг остида 4,7-литрли Vсимон мотор «саккизталик» мотор жойлашган бўлиб, у 450 от кучини беради. Яқинда аргентиналик юлдуз мазкур машинасини энг яқин дўстига совға қилди. У Мессига тахминан 150 000 долларга тушган эди.

      Мазкур матнга тегишли сурат тепадагиси эмас, пастдагиси — қизил рангли автомобиль (Dodge Charger SRT8)

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>