• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

Мен тиланчи эмасман!

Ҳаётимиз ибратга, ибратли воқеаларга тўла. Ўтаётган ҳар бир кунимиз ибрат аслида. Фақат уларни қалб кўзи билан кўрмоқ, англамоқ, хулоса қилмоқ керак холос.

Деярли ҳар куни тиланчиликни касб қилган тўрт мучаси бут, икки юзи қип-қизил эркагу аёлларни кўрамиз. Баъзилари кунлик тушумларини уялмай-нетмай барчанинг кўз ўнгида санаб ўтиришади. Қўлида бир даста пулни санаяпти-ю, ёнидан ўтсангиз садақа сўраб қўлини ҳам чўзиб қўяди. Ўзим бундай ҳолатга бир неча бор гувоҳ бўлганман.

Ҳар сафар шу каби воқеаларга шоҳид бўлсам, ҳазрат Темур Кўрагоннинг тиланчилар ҳақидаги йўриғи эсимга тушади. Улуғ саркарда дарбадар (бомж) ва тиланчиларга қурби етадиган, тирикчилиги учун кифоя қиладиган иш беришни (ҳунар ўргатишни), агар шунда ҳам ўз билганидан қолишмаса қўлини кесишни буюрган экан. Ана шундай қатъий ва оқилона сиёсат важҳидан Темур салтанатида дарбадар ва тиланчилар бўлмаган дейишади.

Бу бурунғи гаплар. Албатта, ҳозир кимнингдир қўлини кесишнинг имкони йўқ. Буни тарғиб ҳам қилмаяпмиз. Бундай хатти-ҳаракат биз қураётган демократик давлатчилик талабларига зид эканини яхши тушунамиз. Айтадиганмиз умуман бошқа нарса.

Орамизда шундай одамлар борки, гарчи бошига мушкул тушиб, ниҳоятда қийналиб қолган бўлса-да, бировдан бир нима сўрашга орланади. Оёқ-қўли соғ бўлатуриб ўзгалардан эҳсонидан умидвор бўлишни тасаввурига сиғдиролмайди. Айниқса, эркаклар.

Аммо… Аммо минг афсуски, отадан-болага қондан ўтиб келаётган бу хусусиятлар ҳам замонлар суронида емирилиб бораётганини кўриб-билиб турибмиз. «Йўқчилик йиқитар йигит зўрини» деб куйлаган эди халқ ҳофизи. Аммо йўқчиликда ҳам йиқилмайдиганлар, инсоний қиёфасини йўқотмаганлар бор. Қуйидаги видеони томоша қилиб, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз. Тўғри, бу ижтимоий ролик, аммо у ҳаётий воқеага асосланган. Ижтимоий роликлар эса бизга ойна тутиши, кимлигимизни эслатиши билан аҳамиятлидир.

Дарвоқе, кичик бир огоҳлантириш: видео бироз секинроқ юкланиши, саҳифада кечроқ кўриниши мумкин. Аммо зинҳор уни ўтказиб юборманг. Кўришингизга арзийди.

Адҳам Ўрол ўғли

Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>