• Бугунги сана: Payshanba, Sentabr 21, 2017

Мактабга мослашиш шартлари

Ақлий ва интеллектуал жиҳатдан тайёрлик

Олти ёшда бола ўзини ўраб турган макон, замон, тирик ва ўлик табиат ҳақида бошланғич, энг содда билимларга эга бўлиши лозим. У воқеа ва далилларни умумлаштириш, таснифлашни, нарсаларни муҳим ва иккинчи даражалига ажрата билиши керак. Бу ёшга келиб болада билимга чанқоқлик пайдо бўлади. Ўйин ва кўнгилочар машғулотлар иккинчи планга ўтиб, қизиқувчанлик кучаяди. У кўпроқ умумий ёки кундалик тирикчиликдан кўра маълум бир фанларга оид саволларни беради. Бола энди бажарилган ишнинг натижалари билангина эмас, уни бажариш усуллари билан ҳам қизиқа бошлайди. Ўз ишига ўзи баҳо бера олади. Шунингдек, унда эркин хотира ва нутқ ривожланган бўлиши керак. Агар зарур бўлса, логопедга мурожаат қилинг.

Эмоционал-ижтимоий (шахсий) тайёрлик

Мактабда яхши ўқиши учун бунга тайёр бўлиши, ўқувчи талай ҳуқуқлар билан бир қаторда мажбуриятларга ҳам эга бўлиши ҳақида билиши керак. Бу ўз-ўзини бошқаришни билиш ва ўз хоҳиш-истакларини заруратга бўйсундира олиш (эркин хулқ-атвор)дир. Бола аста-секин ўзининг соддалигини йўқота боради. Тенгдошлар билан алоқани йўлга қўйишни, ён босиш ва ҳимояланишни, умумэътироф этилган қоидаларга бўйсунишни ва ўз фикрини ҳимоя қилишни билиши катта аҳамият касб этади. Бола эмоционал жиҳатдан мустақил бўлиши, ўз ҳис-ҳаяжонини бошқаларнинг илтимосу даккиларидан кейин эмас, ўз иродаси билан бошқара олиши лозим. Бу мустақиллик сизнинг ёрдамингиз билан ривожлантирилади ёки йўқ қилинади. Мактаб фақат ташқи жиҳат (дафтарлар, китоблар, дарсликлар, чиройли сумка — портфель)лари билан эмас, балки янги билимлар олиш, янги дўстлар орттириш билан ҳам ўзига жалб қилган, тортган бола мактаб таълимига тайёр ҳисобланади.

Мактабда таълим олиш учун боланинг етилганлик даражасини болалар боғчаларида ва ривожланиш марказларида ишлайдиган психологлар текширадилар. Улар муаммоларни олдиндан (ўқиш бошланишига 4-5 ой қолгунига қадар) аниқлайдилар ва болага қандай қилиб ёрдам беришни айтадилар.

Агар мактабга тайёрлик даражаси юқори бўлса, 7 ёшдаги инқироз (унга янги ҳаётга ўрганиш ҳам қўшилади) силлиқ ўтади. Унинг белгилари тез 3-4 ой ичида ва салбий оқибатларсиз ўтиб кетади. Бироқ, агар бола мактаб таълими даражасигача ўсиб етилмаган бўлса, яхшиси, унинг мактабга боришини кечиктириб туриш керак. Акс ҳолда инқироз жуда жўшқин ўтиб, бир умрга асорат қолдириши мумкин.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>