• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

Маҳмуджон Эшонқулов чизган карикатуралар

Маҳмуджон Эшонқулов 1958 йилда Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги “Телов” қишлоғида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат педагогика университетининг Бадиий графика факультетини тамомлаган. 2004 йилдан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси. Унинг асарлари Япония, Болгария, Бразилия, Сербия, Италия, Туркия каби давлатларнинг юмор ва карикатура музейларида сақланади. Маҳмуджон Эшонқуловнинг номи “Дунёнинг 100 та буюк карикатурачи рассоми” рўйхатига киритилган.

mahmudjon_eshonqulovМаҳмуджон Эшонқулов чизган карикатуралар илк бор 1991 йилда “Муштум” журналида эълон қилинган. Биринчи марта 1997 йилда Туркияда бўлиб ўтган халқаро танловда иштирок этиб, махсус мукофот билан тақдирланган. Ўтган йиллар давомида Эрон, Исроил, Сербия, Туркия, Руминия, Полша, Аргентина, Непал, АҚШ каби давлатларда ўтказилган танлов, фестивал ва кўргазмаларда ўз асарлари билан иштироқ этиб совринли ўринларни қўлга киритган. Полшадаги халқаро “Good Humor Party” гуруҳи аъзоси. 2003 йили Хитойдаги, 2012 йили Эронда ўтказилган халқаро карикатура фестивалида ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлган. 500 дан зиёд хорижий китоб ва альбомларда, 1000 дан ортиқ Интернет сайтларида ва дунё карикатура энциклопедиясида унинг ижодий ишларидан намуналар эълон қилинган.

Мамлакатимизнинг кўплаб газета ва журналларида карикатуралари билан мунтазам қатнашиб келади. 1996-2003 йилларда “Муштум” журнали ва Телеминиатюралар театрида рассом бўлиб ишлаган. Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик ордени” билан тақдирланган. Республикамиз ва хорижий мамлакатларда ўтказилган 350 дан ортиқ карикатура кўргазмалари, танлов ҳамда фестивалларда иштирок этиб, 64 маротаба ғолиб бўлган. Қуйида уларнинг айримларини санаб ўтамиз:

mahmudjon_eshonqulov-2

— 2002 йил – “GOGLM” танлови ғолиби, Нанжинг (Хитой);

— 2004 йил – Халқаро “Комиклар ҳамкорлиги 2004” фестивали ғолиби, Токио (Япония);

— 2005 йил – Халқаро “Molla Nasreddin CC” танлови кумуш медали соҳиби, Боку (Озарбойжон);

— 2005 йил – Халқаро “Сурия CC” танлови ғолиби, Дамашқ (Сурия);

— 2006 йил – Халқаро «Олтин қалам” мукофоти, Тошкент (Ўзбекистон);

— 2006 йил – Халқаро “Humour Satire” фестивали олтин дубулғаси, Крушевац (Сербия);

— 2006 йил – Халқаро “Piracicaba C.Exhibition” ғолиби, Пирасикаба (Бразилия);

— 2007 йил – Халқаро “Zagreb CE” танлови ғолиби, Загреб (Хорватия); 2008 йил – “TABRIZCARTOON” танлови махсус соврини, Tабриз (Эрон);

— 2008 йил – Халқаро “Diogenes Taborda Salon” танловида 1 ва 2-ўрин, Буэнос Айрес (Аргентина),

— 2009 йил – “Festival of Honorable Mentions” халқаро фестивали ғолиби, Рио-де-Женейро (Бразилия),

— 2011 йил – “39th World Gallery” ғолиби, Остен (Македония);

— 2012 йил – “Cartoonia” танлови ғолиби, Барселона (Испания);

— 2012     йил – “1st Cartoon Africa International Biennial” ғолиби, Лагос (Нигерия):

— 2012 йил – “Golden Egg Cartoon Contest” ғолиби, Истанбул (Туркия);

— 2012 йил – «Поклевка 2012» карикатура танловининг “Қаҳрабо мушук” медали соҳиби, Москва (Россия);

— 2013 “XVIII International Cartoon and Graphic humor Contest” танловида 3-ўрин соҳиби, Брезно (Словакия).

Муаллифнинг ижодий ишларидан намуналар:

 Yeo7XT13649035181686_o

2014378 gXsy2k13649045552333_o

tv-bolalar103til-ilon086eshonkulov01_0

onalar-va-bolalar392 welcome200

qorbobo304 metroda domla-va-ouvhilar

boshliqlarzanjlr

kreslo077

kapalak-turistlar579 turist

customs246 n1ZGLq13649045882364_o Bank-gadoy019 sigaret-ilon118

sigaret-terrorchi

koknori362

_5 vino-sehrgar168 vino

tok-va-ryumka053 Pivo-hojatxona piv194

mix-bolfa eshonkulov03 018(5)

kr-chaqmoq214 aqsh-baliq-charge eshonkulov02_0 muhojir275

dscf1298 kaleydoskop humanitarian-help F14

Citation - Makhmudjon Eshonkulov_big

soldat-generelchest1 0050 arkgishtustalar124 IMG_5071- Noviy-god-1

 Изображение-018(1) 15771 mix-va-qulflarkollekts yomgirdengiz 2-smoke-gallows

suvning-ch Noviy-God-2 quyoshglobusshayton-1 IMG_5072- quriqlik-va-suv078 y

qorbobo-gadoy pojarniyquyosh untitled-6

 tish-va-164

Муаллифнинг art-academy.uz, art-blog.uz, pr.uz,

binafsha.uz, gazeta.uz, caricatura.ru сайтларида эълон қилинган

карикатураларидан фойдаланилди

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Зиёлилар: ким нима ўқияпти? – Davronbek's blog Жавоб бериш
    2 oy олдин

    […] Маҳмуджон Эшонқулов, карикатурачи рассом: — Сўнгги бор Саъдулла Сиёевнинг «Яссавий», В. Шишковнинг «Саркаш дарё» романларини ўқидим. Кичик асарларни ҳар доим журнал, газета ва интернетдан ўқиб бораман. […]

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>