• Бугунги сана: Seshanba, Dekabr 12, 2017

Магистратурага қабул бошланди. Имтиҳонларга янги фан киритилди

2017 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади.
Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади, деб хабар бермоқда Xushnudbek.uz сайти.

Жорий йилда магистратурага 5 000 нафар талаба, шундан 1556 нафари давлат гранти, 3444 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Магистратурада умумий квоталар сони ўтган йилгига қараганда ўзгармаган.

Жорий йилда қандай янгиликлар бор?

2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги янги низом тасдиқланди.

Низомга биноан, қабул жараёнларига айрим ўзгаришлар киритилди.

Аввало, имтиҳонларга янги фан киритилди. Абитуриентлар эндиликда магистратурага кириш имтиҳонларида информатика ва ахборот технологиялари фанидан ҳам имтиҳон топширадилар.

Шунга кўра, магистратурага қуйидаги фанлардан ёзма (ёки ижодий) кириш синовлари (махсус тест синовлари) бўлиб ўтади:

  • магистратура мутахассислигига мувофиқ келувчи таълим йўналишининг махсус фанлари (2 тагача);
  • Информатика ва ахборот технологиялари;
  • Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;
  • чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили).

Янги киритилган информатика фанидан синов 50 баллик тизимда баҳоланади. Бунинг натижасида умумий баллар миқдорида ҳам ўзгариш бўлди. Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл эндиликда 400 ни ташкил этади. Илгари 350 балл эди.

Яна бир ўзгариш, чет тили фанидан кириш синовида қатнашмасдан максимал балл бериладиган имтиёзли сертификатлар сони кенгайди. Илгари фақат TOEFL бўйича камида 58 ёки IELTS бўйича камида 5 балл олганлиги тўғрисида сертификати бор абитуриентга автоматик 50 балл берилар эди.

Эндиликда бунда имтиёзли сертификатлар рўйхатига CEFR бўйича камида В2 даража ёки ДТМ томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга ҳам чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Қолган жиҳатларда ўзгариш йўқ, аввалги тартиб сақлаб қолинган.

Кириш синовлари (махсус тест синовлари) 3 — 15 август кунлари ўтказилади. Жавоблар 20 августдан кечикмай қабул қилинади.

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Шавкат Жавоб бериш
    5 oy олдин

    Магистратураларга кабул имтихонлари ва тестларини давлат томонидан назорат килишнинг бенуксон усулларини уйлаб чикиш керак булади.
    Бу ерда хам «уйин» катта булади.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>