• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

Йўловчи ва юк ташиш лицензияси учун қанча бож тўланади?

— Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия учун қанча давлат божи тўланади?

Дилшод Турсунов

Нуробод тумани

Саволга Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи ўринбосари Шоолим Шоваҳобов жавоб беради:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 138-сонли қарори (2-иловаси) билан автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилгани учун давлат божи миқдорлари тасдиқланган. Мазкур ҳужжат билан интернетдаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz) орқали танишишингиз мумкин.

boj_miqdorlari

Бож миқдори лицензияланаётган автотранспортнинг сиғими (йўловчилар ўрни ва юк кўтариш қуввати) ҳамда қайси фаолият тури билан шуғулланишига боғлиқ. Давлат божи АҚШ долларида белгиланган бўлиб, у Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада тўланади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook»,«Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>