• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Котибангиз ўзбекча гапирадими?

— Алло, ассалому алайкум! Кечирасиз, менга Хоразм вилоятини улаб берсангиз.

— Дуд… дуд… дуд…

Қизиқ, гўшакни нега қўйиб қўйишди? Яна сим қоқаман. Афсус, энди алоқачи қизнинг “я по узбекски не знаю” деган жавобини эшитаман.

Таажжуб! Ўз ерингда туриб, ўз тилингда гапиролмасанг. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига етти йил бўлди. Аммо ҳамон баъзи идораларда ишлар, ҳужжатлар рус тилида олиб борилмоқда.

Атрофга назар ташлайдиган бўлсак, оғизни тўлдириб “ҳа” деёлмаймиз. Нега? Саволга жавоб беришдан олдин бир мисол келтирайлик:

Кўпчилик завод ёки корхонанинг қабулхонасига қўнғироқ қилсангиз ҳам юқоридаги аҳвол, котиба қиз “Алло, слушаю Вас…” дейди. Энг қизиғи, уларга тушунтиришга ҳаракат қилсангиз бошингиз балога қолади. Ўртага қўйиладиган гап ҳам тайёр. Нега миллий масалага носамимий ёндашаяпсиз?

Қизиқ. Агар бировнинг уйига кириб, унга қайси тилда гаплашиш ҳақида ақл ўргатсак эди, истаган одам бизни айблаши мумкин бўларди. Биз эса иш вақтларида муомалада бўлиши ШАРТ бўлган, қонун билан белгилаб қўйилган Давлат тили хусусида гапираяпмиз. Иш вақтида давлат тилида гаплашишни талаб қилишимиз, мустақил Ўзбекистон ва унинг қонунларини ҳурмат қилишни талаб қилиш деб тушунилиши лозим. Шундай экан, котибага ёки бошқа бир ходимга ўзбекча гапиринг дейиш ҳеч қачон МИЛЛАТЧИЛИКка кирмайди. Аксинча, Миллатга, Давлатга ва яна қайтараман, Давлат тили ҳақидаги қонунга садоқатлиликни кўрсатади.

Бироқ буларнинг ҳаммаси хаёлимда кечган фикрлар. Хорразмга эса қўнғироқ қилишим керак. Яна рақамларни тера бошлайман:

— Ассалому…

— Ты чего…

Кейинги сўзларни ёзишга қўлим бормади. Ўзингиз тушунган чиқарсиз. Ишқилиб, қонун қоғозда қолиб кетмасин-да. Сиз нима дейсиз?

Зарафшон Қаландарова

__________________________

Ҳуррият” газетаси, 1-сон,

1997 йил 11 январь


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>