• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

Корхона қандай қилиб банкротга учратилган?

Бу воқеа 90-йилларнинг охирида собиқ Иттифоқ республикаларидан бирида рўй берган. Туппа-тузук ишлаб турган давлат тасарруфидаги шоколад фабрикаси 4-5 ой ичида инқироз кўчасига кириб қолади. Натижада фабриканинг қарзлари кўпайиб кетади. Ваҳоланки шу 4-5 ой ичида фабрика тўлиқ ишлаган, шунингдек, бу ерда давлат мулкини талон-торож қилиш ҳолатлари кузатилмаган эди. Шундан сўнг корхона банкрот деб эълон қилинади.

Давлат уюшмасидан фабрикани текшириш учун келган комиссия ҳолатни ўрганиб, корхона атайлаб инқироз ботқоғига ботирилган, деган хулосага келади. Фабрика раҳбарларига нисбатан жиноий иш очилади. Тергов давомида маълум бўлишича, улар фабрикани банкротга учратиш орқали уни арзон-гаровга сотиб олиб хусусийлаштирмоқчи бўлишган.

Савол?

Раҳбарлар қандай қилиб корхонада сунъий банкротликни уюштиришган?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Bahodir Mahmudov Жавоб бериш
    1 yil олдин

    Shokoladlarni sotish jarayonida ularni eritib yuborilgan. Erigan shokoladlarni esa deyarli hech kim harid qilmaydi.

  • Ғайрат Жавоб бериш
    1 yil олдин

    Ishlab chiqarilgan mahsulotlarning narxi sun’iy ravishda arzonlashtirilgan. natijada korxonaning xarajati daromaddan oshib ketgan

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>