• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Кимларни фарзандликка олиш мумкин?

— Кўпдан бери бола асраб олиш ниятидамиз. Айтинг-чи, қандай болаларни фарзандликка олиш мумкин?

Абдураҳмон Йўлдошев

Мирзо Улуғбек тумани

Саволга Мирзо Улуғбек тумани ФҲДЁ бўлими мудири Зулфия Абдурасулова жавоб беради:

— Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (1999 йил 12 апрель) билан тасдиқланган “Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида”ги низомга мувофиқ қуйидагилар фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар сифатида ҳисобга олинади:

— ота-онаси вафот этган;

— ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган;

— ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;

— ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган;

— ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган;

— ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган;

— ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган болалар.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Калит сўзлар: ,

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>