• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Қандай беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади?

 — Амбулатория шароитида да­воланаётган беморларнинг қайси тоифаси бепул дорилар билан таъминланади?

Санжар Сафаров

Каттақўрғон шаҳри

Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хусусийлаштириш ва пулли хизматни ташкил этиш маркази директори Миржалол Мираҳмедов жавоб беради:

— Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (2013 йил 22 июль) билан тасдиқланган «Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати»га мувофиқ онкологик, сил, мохов, эндокринологик (қандли ва қандсиз диабет), руҳий касалликларга чалинган, ОИВ касаллигини юқтирган беморлар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган, 1941 — 1945-йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар, байналмилалчи жангчилар, Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган ногирон шахслар, ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бош­қа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар амбулатор шароитда даволанаётганда бепул дори-дармон билан таъминланади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Калит сўзлар: , , ,

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>