• Бугунги сана: Dushanba, Dekabr 11, 2017

Келгуси йили тест синовлари тўлиқ «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуаси павильонларида бўлиб ўтиши мумкин

Айни пайтда ҳукумат тест синовлари тизимини мукаммаллаштириш, имтиҳонларнинг адолатли ўтишига замин яратиш бўйича таклифларни кўри чиқишга киришган. Билдирилган таклифлар ичида келгуси йили Тошкент шаҳридаги барча олий таълим муассасаларининг бакалавр йўналишига қабул бўйича тест синовларини тўлиқ «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуаси павильонларида ўтказиш варианти ҳам бор. Бу ҳақда «Xabar.uz» ҳукуматдаги манбаларига таяниб маълум қилди.

2017 йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таълим соҳасини ислоҳ қилиш, касб-ҳунар таълими тизимини янада ривожлантириш ва тест синовларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказган эди. Мазкур тадбирда 2017—2021-йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш, ўқув дастурларини янада такомиллаштириш, пуллик хизматлар кўрсатиш ва молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини излашда олий ўқув юртларининг ваколатларини кенгайтириш йўли билан уларнинг мустақиллиги босқичма-босқич ривожлантирилиб бориш, шунингдек, олий таълим муассасаларига бўладиган тест синовларининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш каби масалалар муҳокама этилди.

Давлат раҳбари ёшларда олий ўқув юртларига ўқишга бўлган талабнинг ошиб бораётганини, бунда муҳим бўлган тест синовлари тизимининг эса эскирганини таъкидлаб, тест синовларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш, бунда ривожланган хорижий давлатларда синовдан ўтган энг илғор тажрибаларни татбиқ этиш, тест синовларининг шаффофлигини таъминлаш юзасидан ҳам кўрсатмалар берган эди.

Юқоридаги таклиф амалга ошиб, тест синовлари тўлиқ «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуаси павильонларида ўтказиладиган бўлса, абитуриентлар сонининг кўплиги, павильонлардаги жойнинг камлиги инобатга олиниб, имтиҳонларни 10 кун давомида бўлиб ўтиши, бунда ҳар куни аввалдан белгиланган олий таълим муассасалари учун синовларни ташкил этилиши ҳам мумкин, — дейилади хабарда.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>