• Бугунги сана: Chorshanba, Aprel 26, 2017

Президент: «Келгуси йили Тошкент тиббиёт академиясига талабаларни керак бўлса вилоятлар бўйича йиғамиз»

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашгани, видеоконференция шаклида ўтган ушбу учрашувда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммо ва камчиликларни кескин танқид қилгани, ечимини кутаётган масалалар ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Президенти тиббий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимидаги оғриқли муаммолар ҳақида атрофлича тўхталди. Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, таҳлиллар, ўрганишлар тиббий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида ҳам камчиликлар ва ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлиги кўрсатмоқда. Шундан келиб чиқиб тиббиёт кадрлари етишмовчилигини бартараф этиш, сифат даражасини кўтариш мақсадида алоҳида дастур ишлаб чиқиш зарур. Бунда қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш жоиз:

биринчидан, бакалавриат босқичида ўқиш муддатини етти йилдан олти йилгача қисқартириш;

иккинчидан, янги малака талабларини, ўқув режа ва дастурларини жорий этиш;

Маърузадан ташқари билдирилган фикрлар:

Мана, Тошкент тиббиёт академиясига янги ректор тайинланди. Сиз у ерга бекорга борганингиз йўқ. Сиздан таклиф кутаяпман. Сизга икки ой муддат. Вазиятни ўнглаш учун нима қилишимиз керак? Тиббиёт соҳасидаги таълим муассасаларининг ўқув жадвалини қандай тузиш зарур? Талабаларнинг билимини ошириш, соҳага ахборот технологияларини кенг жалб этиш, шунингдек, тиббиёт соҳасидаги замонавий билимлар қайси ўзанда ривожланаяпти, бу борада кимларнинг тажрибасини ўрганишимиз ва ўзлаштиришимиз керак, бу борада нима таклифларингиз бор, мен уларни кўриб чиқишга тайёрман.

Агар шуни қилмасак, бу нима деган гап?! Сурхондарёга ҳеч ким бормаяпти-ку Тошкент тиббиёт академиясини тугатганлар… Қашқадарёга ҳеч ким бормаяпти-ку! Нукусга ҳеч ким бормаяпти-ку! Нима, у ерда касал йўқми? Шу кунга келдик-ку биз…

Келгуси йил керак бўлса Тошкент тиббиёт академиясига талабаларни вилоятлар бўйича йиғамиз. Керак одамларни вилоятлардан ўқитиб, вилоятларга юборамиз. Бу масала жуда мураккаб, оғир масала.

учинчидан, тиббиёт олий таълим муассасалари учун ўқув режадаги ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанлар блокидаги ажратилган соатлар ҳажмини ҳамда умумий ўқув курсининг юкламасини оптималлаштириш;

тўртинчидан, тиббиёт олий таълим муассасаларида янги педагогик технологияларни қўллаш асосида таълим сифатини яхшилаш, амалий кўникмаларни тўлақонли ўзлаштириш, талабаларга шарт-шароитларни яратиш ва олий таълим муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш;

Маърузадан ташқари билдирилган фикрлар:

Энг катта нарса талабаларни нимада ўқитаяпмиз?! Мана, мен стомотология институтига бордим. Мен ўзим. Тўрт соат ўтирдим. Жума (2016 йилнинг 26 августи назарда тутилмоқда, ўша куни Ш.Мирзиёев  институт кенгашида иштирок этиб, янги тайинланган ректор ва илмий ишлар буйича проректорни таништириб кетганtafsilot.uz) куни кечаси эди. Институтда талабаларнинг дарс оладиган сифат йўқ десак тўғри бўлади. (Ўқитувчилар) дарсни ўша ерда клиникада берсин. Беринг, ўқув жараёнини ташкил қилинглар, ҳаётнинг ўзи талаб қилаётган ўқув жадвалини беринглар, ким уни тасдиқлайди?! Ўрганинглар Кореяда қандай?

Замон шундай шиддат билан ўтаяптики, ҳар куни кечаги кун тарих. Бугунги кун ҳам эртага тарих бўлади. (Тиббиёт олий таълим муассасаларининг) бирорта методика, қўлланмаси замон талабига жавоб бермайди! Бирорта тиббиёт муляжлари (маникенлари) замон талабига жавоб бермайди.

(Талабалар) учинчи курсдан бошлаб ўзининг йўналиши бўйича, кечирасизлар, клиникаларга бориб ўтириши керак. Клиникада навбатчиликни ўташи керак. Керак эмас етти йил уни аудиторияга боғлаб қўйиш…

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Akrom Жавоб бериш
    3 oy олдин

    К сожалению много хороших специалистов мы потеряли, им сложно было работать. А кто остались они ждут сложа руки пока не будут их ругать. Это не только здесь во всех учреждениях можно встретить. Спасибо вам Шавкат Миромонович.

  • Бахтиёр Жавоб бериш
    3 oy олдин

    Мактабларда ахвол ёмон. Укитувчиларни савияси жуда паст. Инглиз тили укитувчиларини тест топширишлари хаммаси сохта.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>